ОАВ: Салаҳ дўстларига "Реал"га ўтишни хоҳлаётганини айтди

Alisher
21 дек 2020, 15:10
"Ливерпуль" ҳужумчиси Муҳаммад Салаҳ "Реал"га ўтишни хоҳлайди.

Бу ҳақда журналист Екрем Конур хабар бермоқда. Унинг сўзларига кўра, мисрлик ўйинчи дўстларига хоҳиши ҳақида айтган.

Муҳаммад Салаҳга "Реал"дан ташқари ПСЖ ва "Манчестер Сити" клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда. "Ливерпуль" эса етакчиларидан бирини яхшигина пулга сотиши мумкин.

28 ёшли Салаҳнинг "Ливерпуль" билан тузган шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Ҳужумчи жорий мавсум клублар миқёсидаги барча мусобақаларда 21та ўйинда майдонга тушиб, 16та гол уришга эришди.

→ "Салаҳ "Реал" ва "Барса"да ўйнаганида "Олтин тўп"ни оларди. У "Ливерпуль"да бахтли эмас". Миср терма жамоаси собиқ ўйинчиси форвард ҳақида

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/Ekremkonur

Сўнгги янгиликлар

Барча ›