UZ

Сўнгги янгиликлар

21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  2 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  2 20:32Расман: "Андижон" "Локомотив" посбони билан шартнома имзолади  3 20:17ЖЧ-2026 қуръаси олдидан. Анвар Ғофуров: "Мундиалда шов-шув қилишга қодир бўлган терма жамоамиз шаклланди"  1 20:05Расман: "Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор"га ўтди!  4 19:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  3 19:33Эшитдик-да! Диёр Холматов жамоасини ўзгартирмоқда  13 19:27Инсайд тасдиқланди: Игорь Голбан энди "Андижон"да!  15 19:10Трент қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  5 18:45"Хоразм" етакчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттиради  8 18:28Қатар, Саудия Арабистони ва Малайзия клублари Забиҳилло Ўринбоевга даъвогар  6 18:08АПЛда ноябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  3 17:54Инсайд тасдиқланди: Жамшид Болтабоев "Андижон" шарафини ҳимоя қилади  8 17:48Инсайд тасдиқланди: Дилшод Комилов — "Навбаҳор" футболчиси!  3 17:34Райс, Доку ва Фернандеш ва бошқалар: АПЛда ой футболчиси аниқланмоқда  2

ОАВ Роналдунинг ҳеч қачон "Манчестер Сити"га ўтмаслиги тўғрисида айтган гапларини ёдга олди Янгиликлар

ОАВ Роналдунинг ҳеч қачон "Манчестер Сити"га ўтмаслиги тўғрисида айтган гапларини ёдга олди

"Football Italia" нашри португалиялик форвард Криштиану Роналдунинг ҳеч қачон "Манчестер Сити"га ўтмаслигини айтган гапларини эслатиб ўтди.

Порталнинг қайд этишича, футболчи ҳеч қачон "шаҳарликлар" таркибига ўтмасликка ваъда берган, чунки у 2003–2009 йилларда жамоанинг асосий рақибларидан бири ҳисобланган "Манчестер Юнайтед"да ўйнаган.

"Манчестер Сити"га ҳеч қачон ўтмайман. "Сити"да иқтидорли футболчилар кўп ва улар "Манчестер Юнайтед", "Арсенал" ва "Челси" учун муаммо туғдириши мумкин. Лекин бу мени безовта қилмайди. Менга "Реал"да ўйнаш қизиқроқ", — деган португалиялик футболчи 2009 йилда Мадрид клубига ўтгандан кейин.

Чемпионлар лигасида "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйиндан олдин ҳам Роналду "Манчестер Сити"га ўтиши мумкинлиги тўғрисидаги саволларга жавоб берди.

"Мен бундай қилмайман. Нима учун? Чунки "Манчестер Юнайтед" юрагимнинг бир парчаси. Сизнингча, пул фикримни ўзгартирадими? Бундай деб ўйламайман. Менда пулдан муаммо йўқ. Агар пулга ўч бўлганимда, Қатарга борардим. Эҳтимол, у ерда "Манчестер Сити"дан кўра кўпроқ маблағга эга бўлардим. Гап пулда эмас, иштиёқда", — деган футболчи.

Эслатиб ўтамиз, португалиялик футболчи 2018 йилдан буён "Ювентус" таркибида тўп суради. Унинг туринликлар билан шартномаси 2022 йилнинг ёзигача амал қилади. Роналду "кекса сеньорлар" сафида жами 134 та ўйин ўтказиб, 101 та гол урган.

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика