ОАВ: "Реал" "Валенсия" ҳужумчиси учун 120 млн евро тўламоқчи эмас

Tolibjon Qosimov
22 авг 2018, 20:52
"Реал" клуби "Валенсия" форварди Родриго Моренога расмий таклиф билан чиқмаган.

Бу ҳақда "Marca" нашри хабар берди. Мадридликлар ўйинчи учун талаб қилинаётган 120 миллион еврони тўламоқчи эмас.

Футболчининг ўзи атрофидаги миш-мишлардан чарчаган ва тез орада улар якунланишига умид қилмоқда.

27 ёшли испан жорий мавсумнинг дастлабки турида битта гол урди.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: marca.com