«Ньюкасл» январь ойидаги трансферлар учун АПЛ клублари орасида энг кўп пул сарфлади

Narzulla Saydullayev
2 фев 2016, 09:30
Англия премьер-лигаси клублари трансферлар учун жами 110, 9 миллион фунт сарфлашди.

Клублар орасида энг кўп пулни «Ньюкасл» сарфлади – 28,5 миллион. «Ҳаккалар» Жонжо Шелви, Эндрос Туансенд ва Анри Севени сотиб олишди. Бундан ташқари Стив Макларен жамоаси Сейду Думбияни ижарага олди.

Икки ва учинчи ўринни «Норвич» ва «Уотфорд» банд этишди - 26,1 миллион фунтдан.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: dailymail.co.uk