“Ньюкасл” расмий сайти “Malaysian Airline” лайнери авиаҳалокатида ўзининг икки мухлиси оламдан ўтганини эьлон қилди
19 июл 2014 13:00
Янгиликлар
“Ньюкасл” расмий сайти “Malaysian Airline” лайнери авиаҳалокатида ўзининг икки мухлиси оламдан ўтганини эьлон қилди
Донецк вилоятида “Malaysia Airlines” авиакомпаниясининг “Боинг-777” авиаҳалокатида “Ньюкасл”нинг икки мухлиси ҳалок бўлди.
Улар Янги Зеландияга ўз жамоасини Океаниядаги турнеда қўллаб-қувватлаш учун кетаётган Жон Алдер ва Лиам Суини эди.
Жон ва Лиам “Ньюкасл”нинг ашаддий мухлислари эди, улар жамоанинг меҳмондаги ҳамда захира ва ёшлар жамоалари ўйинларига боришар эди.
Клубдан хабар: “Иккала мухлис жамоани доимо қўллаб келган ва минг мухлис каби машҳур эдилар. “Ньюкасл” клуби номидан ҳалок бўлганларнинг оиласига ва дўстларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз”.
«Веллингтон Феникс” ва ФК “Сидней”га қарши учрашувларда менежер ва футболчилар қора боғич тақишади. Бундан ташқари, Премьер-лиганинг биринчи учрашувида ҳам уларга ҳурмат билдирамиз” – дейди “Ньюкасл” ижрочи директори Ли Чарнли.
Алан Пардью, клуб бош мураббийи:
“Мен ва барча футболчилар бу қўрқинчли хабардан шокка тушдик. Улар бизнинг жамоамизни қандай севишини билардик. Улар “Олдем”га қарши мавсум олди биринчи учрашувимизда бўлишган эдилар, ва ортимиздан Янги Зеландияга йўл олишгани, уларнинг жамоамизга қанчалик мухлислик қилишларини билдиради”.
“Ньюкасл” мухлислари Бобби Робсон ҳайкали атрофидаги майдонга гуллар олиб келишяпти.
Жасур Асланов тайёрлади
Фикрлар