"Ньюкасл" "Бенфика" дарвозабонини харид қилмоқчи

Alisher
7 дек 2021, 16:04
"Ньюкасл" қишки трансфер ойнасида дарвоза чизиғини кучайтирмоқчи.

Англия клуби "Бенфика" дарвозабони Одиссеас Влаходимосни харид қилмоқчи.

27 ёшли грекнинг Португалия клуби билан тузган шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Влаходимос жорий мавсум барча мусобақаларда 22та ўйинда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 20та тўп олиб чиқди ва 11та "қуруқ" ўйин ўтказди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: The Telegraph