"Ньюкасл" "Барселона" ҳужумчиси Сандрони нишонга олган

Aslanov Jasurbek
22 янв 2016, 14:47
"Ньюкасл" бош мураббийи Стив Макларен "Барселона" ҳужумчиси Сандро Рамиресга қизиқиш билдирмоқда.

Маълумотларга кўра, "Тоттенхэм" ярим ҳимоячиси Эндрос Таунсенд билан музокаларар муваффақиятсиз якунига етганидан сўнг, Макларен Сандрога қизиқиб қолди.

"Ньюкасл" Сандро хизматларига қизиқиш билдираётган ягона клуб эмас, бу футболчини "Тоттенхэм" ва "Бетис" ҳам ўз сафида кўрмоқчи. "Барселона" ўз сафига янги ҳужумчи қўшиб олмагунча, Сандро билан хайрлашмайди.

Сандро жорий мавсумда Примеронинг 10 учрашувида майдонга тушиб, 1 та голли пас берди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: The Guardian