Сандро Рамирес АПЛга ўтиши мумкин

Tolibjon Qosimov
8 май 2017, 12:08
"Marca" нашрининг маълум қилишича, Англиянинг "Эвертон" клуби ёзда "Малага" ҳужумчиси Сандро Рамирес билан шартнома тузиши мумкин.
"Барселона" тарбияланувчисига "ирислар" бош мураббийи Роналд Куманнинг шахсан ўзи қизиқиш билдирмоқда. Мутахассис Ла Лига 36-тури доирасида "Малага" - "Сельта" (3:0) учрашувини бевосита стадиондан кузатиб борди. Футболчининг тахминий нархи 8 миллион евро деб баҳоланмоқда. Лекин, "Малага" етакчисини бу пулга қўйиб юбориши қийин.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: Marca

Сўнгги янгиликлар

Барча ›