«Малага» тўпурари Сандро «Атлетико»га ўтади, фақат...

Narzulla Saydullayev
4 июн 2017
«Малага» ҳужумчиси Сандро Рамирес «Атлетико» сафида тиббий кўрикдан ўтди.

ФИФА Мадрид клубига 2018 йилнинг 1 январига қадар футболчи сотиб олиш тақиқини қўйган. Шу боис ҳужумчи янги клубига фақат янги йилда бориб қўшилади.

Трансфер 6 миллион еврога айланди. Футболчи бу йил охиригача «Малага»да ижарада ўйнайди. Якунланган мавсумда Рамирес 14та гол уриб ўз клуби тўпурарига айланди.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: marca.com