"Ньюкасл" "Атлетико" футболчиси учун 60 миллион евро таклиф қилмоқчи
19 май 2022 13:02
Янгиликлар
"Ньюкасл" "Атлетико" футболчиси учун 60 миллион евро таклиф қилмоқчи
"Ньюкасл" Мадриднинг "Атлетико" жамоаси ярим ҳимоячиси Янник Карраско учун 60 миллион евро таклиф қилмоқчи.
28 ёшли футболчи Ла Лигадаги энг универсал ўйинчилардан бири ҳисобланади. У ҳам чап қанот вингери, ҳам қанот ҳимоячиси сифатида ўйнай олади.
Англия клуби испан клубини 60 миллион евро қониқтиради деб ҳисобламоқда. "Ньюкасл" бош мураббийи Эдди Хау мавсумлар оралиғида таркибни кучайтиришни режалаштирмоқда ва Карраскони жамоанинг ўйинига креатив олиб кирадиган футболчи сифатида кўрмоқда.
Футболчи жорий мавсум Ла Лига доирасидаги 33та ўйинда майдонга тушиб, 6та гол ва 6та ассист қайд этди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди
Фикрлар