UZ

Сўнгги янгиликлар

16:59Дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчилари. Уларнинг икки нафари "Шанхай СИПГ"дан (ТОП-10)  5 16:51Olamsport: Ўзбекистонда профессионал бокс оқшоми ташкил қилинади, UFC 223'да Нурмагомедов - Фергюсон жанги бўлади  1 16:33Хажиме Мориясу: "Ўйиндан олдин ҳам айтгандим, Ўзбекистон жисмоний томондан кучли жамоа"  35 16:29“Бухоро” бугун яна Тошкентда йиғилди  4 16:24Равшан Ҳайдаров: "Бу ғалабани кеча ҳалок бўлган юртдошларимизнинг оила аъзоларига бағишлаймиз"  41 16:20"Рубин" - "Локомотив". Учрашувни тўғридан-тўғри томоша қилинг (ВИДЕО)  9 16:10Блан ПСЖ - "Реал" учрашуви ҳақида: "Пуллар футбол ўйнай олмайди"  31 16:07Футзал. Жиззах вилоят чемпионатида 6-тур бўлиб ўтди  1 15:56"Машъал" бир кунда икки футболчи билан шартнома тузди, улардан бири легионер  5 15:47ФОТОГАЛЕРЕЯ. Япония U-23 - Ўзбекистон U-23 - 0:4  13 15:41ЎФФ президенти Ўзбекистон ОТЖ футболчиларига ташаккурнома йўллади  39 15:40"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси клуб билан янги шартнома тузди  2 15:32Япония U-23 - Ўзбекистон U-23 - 0:4. Мана сенга олам-олам гол, этагинга сиққанича ол ВИДЕО  31 15:22Расман: "Барселона" яна бир ўйинчиси билан шартномани узайтирди, товон пули ярим миллиард евро  12 15:21"Бавария" ёзда ўз сафига футболчи қўшиб олиши аниқ бўлди  2

Н.Ю: Футбол орқали давлат бюджетини валюта билан тўлдириш мумкинми? Янгиликлар

Н.Ю: Футбол орқали давлат бюджетини валюта билан тўлдириш мумкинми?

Теглар :  Футбол
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович, ўз нутқларидан бирида, рақобатни ўстириш ва экспорт махсулотларини кўпайтирган ҳолда, мамлакатга валюта кириб келишига шароит яратиб бериш кераклиги ҳақида айтиб ўтди.

Миллионлар ўйини орқали, давлат манфаати йўлида миллионлар ишлаб топиш мумкинми? Албатта, ҳа! Футбол ҳам бир саноат. Унга яхшилаб билим билан ёндошсангиз, мамлакат бюджетига миллионларни тушириш имкониятига эга бўласиз.

Гапимни соддароқ кўриниш олиши учун бир мисолларни келтириб ўтаман. Одил Аҳмедовни "Пахтакор"дан "Анжи"га, Сардор Рашидовни "Бунёдкор"дан "Ал Жайиш"га трансфер қилиниши натижасида Ўзбекистонга 10 миллион АҚШ долларига яқин маблағни кириб келиши таъминлаган. Уларнинг қаторига "Пахтакор" томонидан Хитойга сотилган яна бир қанча футболчиларни қўшишимиз мумкин. Бу ҳали ҳаммаси эмас, валюта шу трансфер суммалари билан чекланиб қолмайди. Бу бошланиши. Сервер Жепаров, Азиз Ҳайдаров, Анзур Исмоилов, Санжар Турсунов каби футболчиларимиз бир неча йиллардан бери Европанинг гранд клублари сафида бўлмасада, яхши маош тўлайдиган клубларда фаолият олиб бордилар ва боряптилар. Уларнинг маошларининг асосий қисми қаерга келаяпти, Ўзбекистонга! 10 нафар яхши футболчи бир йилда мамлакатга 10 миллионга яқин суммани олиб келиш имкониятига эга. Бразилия, Аргентина, Африка мамлакатлари, Бельгия, Хорватия ва собиқ болқон давлатлари, айниқса Сербия бу нарсага фанга қарагандек қарайди. Ўзбекистон эса Осиёнинг сербиясига айланиши мумкин, агар...



Агар биз футболга жиддий ёндошиб ундан мамлакат равнақи йўлида фойдалансак. Футболдан завқ олиш билан бирга, ундан манфаат кўришимиз мумкин. Футболчилар маошларини қандай ишлатиши бу умуман бошқа масала, муҳими пулларни Ўзбекистон ҳудудига кириб келиши ва шу ерда ишлатилиши.

Сербиянинг энг зўрлари Европанинг кучли бешлигига йўл олади. Ўртамиёналари Россиядан қўним топишяпти. Улардан пастроғи эса Осиё грандлари ва Хитойни маъқул кўраяпти. Кейинги сифатдагиларини Қозоғистон чемпионатида кўрасиз. Бу чемпионатга ҳам тортмайдигани Малайзияга йўл олаяпти. Қолганлари эса Ўзбекистонга келаяпти. Бизга келаётган сербларга юқоридаги 5та чемпионатнинг биридан таклиф бўлса албатта уни танлайди.

Ҳудди шундай, биз ҳам мамлакат равнақи йўлида турли категорияларга бўлинишимиз мумкин. Бунинг учун ўзбек футболида агентлик фаолиятига ҳам эркинлик берилиши ва футболчиларимизни дунё бўйлаб реклама қилинишига, текинга бўлсада футболчиларни четга чиқиб кетишига имоният яратишимиз керак.



Футболчи ўз олдига кучли бешликни мақсад қилиши керак деганлар кўп. Фикр тўғри, лекин кучли бешлик кучини тасаввур қилиб кўрганмисиз? Немисларни ўзига Бундеслигада тўп тепиш орзу, немислар иккинчи Бундеслигадан ўрин олсалар, шуни ўзи уларга катта имконият. Биз Бундеслигадан жой олишимиз учун, дунё футболчиларидан эмас, ҳеч бўлмаса маҳаллий немис футболчисидан бир калла устун бўлишимиз керак. Бизнинг энг зўримиз ўша маҳаллий немис футболчиси билан савияси бир бўлса, улар ўзиникини танлайди. Бир хил савиядаги легионер уларга керак эмас. А Серия, Премьер лига ва ЛаЛигада ҳам ҳудди шу нарсани кўришингиз мумкин. Нисбатан, Франция лигасидан жой олишга имкониятимиз бор, лекин бунинг учун бизнинг 17/18 ёшли футболчимиз маҳаллий француздан устун бўлиши керак. 22-23 ёш кеч. Ёшлар лигаси - 2016да 16 ёшга тўлмаган футболчини майдонга туширгани учун "Бунёдкор" "гап эшитди". Францияга кетадиган ёшда Европага олий лигада ўйнай олмайдиган футболчи, кейинчалик қандайн қилиб биз истаётган кучли бешликдан жой олсин?

Улардан устун бўлишимиз учун бизда тизим тўғри йўлга қўйилган бўлиши керак. 10 йиллик дастурни ишлаб чиқиш орқали, Ўзбекистонга валютани кириб келишини таъминлашимиз ва ўша дастур орқали тўғри ҳаражатни йўлга қўйишимиз лозим. Ички ресурс учун қилинган харажат учун афсус чекиш керак эмас. Чунки у пулдан ўзимизникилар фойдаланадилар ва у Ўзбекистон ҳудудида ишлатилади. Фақат мамлакатдан валюта олиб чиқиб кетаётган келгинди легионерларни йўқ қилишимиз керак. Янгилардан, Черан, Чермитан, Голбан каби легионерлар учун эшигимиз доим очиқ...



Бошқа осиёликлардан фарқли равишда, бизникилар ҳар бир ҳудуд учун чидамли саналадилар. Бизникилар Тайланднинг дим ҳавоси-ю, малайзиянинг ёғингарчиликларигача чидамли. Бундан нега фойдаланмаслигимиз керак? Агар ишни тўғри йўлга қўйиб юборсак, 7/8 йил ўтиб бир йилда Ўзбекистон ҳудудига 100 миллионлаб АҚШ долларини келтириш имкониятига эгамиз. Бир маротаба Ўзбекистондан ташқарига чиқиб кетган футболчи, фаолиятини тугатгунича ўша савияни ушлаб тура олса, ҳар 3/4 йилда жамоа ўзгартирди денг, унинг маошидан ташқари, яна трансфер бонуслари ҳудудимизга келиб тушади. Йил сайин легионерларнинг сонини ошириш билан, юқоридаги сумма, йил сайин кўпайиб бораверади.

Кўплаб легионер футболчиларимизни биламан. Топган пулини ўз яқинларига, танишлари ва яшайдиган ҳудудларининг равнақи йўлида ишлатадилар. Балки улар ЖЧга чиқа олмаётгандирлар, балки кучли бешликда эмаслар, лекин уларнинг бари инсонийлик хусусиятларини йўқотмаганлар, ёрдам сўраб келаётганларни кўкрагидан итармайдилар, чунки маблағлари бор. Шифохона қуриб халқ манфаати йўлида фаолият олиб бораётганлари кўп, болалар уйига ёрдам бераётганлари қанча. Шунинг учун биз футболга фан сифатида қарашимиз ва уни мамлакатнинг бюджетига хисса қўша оладиган сифатга олиб чиқишимиз керак. Бу эса қўлимиздан келади, агар...

Нодирхўжа Юлдашев


Сайтимизнинг Telegram даги каналига обуна бўлинг - telegram.me/championatasia

СайтимизнингFacebook даги саҳифаси - facebook.com/championat.asia


Рейтинг: +41   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Самвел Бабаян: "Вақти келса барини айтиб бераман..." Самвел Бабаян: "Вақти келса барини айтиб бераман..."
ЎФФ футболдан бутунлай четлатган мураббий Самвел Бабаяннинг терма...  257
Умид Аҳмаджонов - Миллий олимпия қўмитаси янги президенти Умид Аҳмаджонов - Миллий олимпия қўмитаси янги президенти
Бугун Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси биносида ташкилотга янги...  196
Умид Аҳмаджонов: "Терма жамоанинг янги мураббийини кўргач, халқимиз албатта хурсанд бўлади" Умид Аҳмаджонов: "Терма жамоанинг янги мураббийини кўргач, халқимиз албатта хурсанд бўлади"
ЎФФ президенти Умид Аҳмаджонов Ўзбекистон терма жамоасининг янги...  170
Қозоғистонда ҳалок бўлган ҳамюртларимиз яқинларига таъзия билдирамиз Қозоғистонда ҳалок бўлган ҳамюртларимиз яқинларига таъзия билдирамиз
Бугун, 18 январь куни Қозоғистоннинг Ақтобе вилояти Иргиз туманида...  158
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг