UZ

Сўнгги янгиликлар

10:25Игорь Сергеев: "Кўпроқ гол уришдан бошқа барча вазифаларни бажардик"  0 10:00“Барселона“ қизиқаётган футболчи “Реал“га ўтиб кетиши мумкин  2 09:37МЮ Виктор Гёкерешни қўлдан чиқарганидан сўнг Германиядан ҳужумчи олиб келмоқчи  3 09:11Виктор Гёкереш АПЛнинг бошқа жамоаси сабабли МЮнинг таклифини қабул қилмади  7 08:44Суперлига. Бугун 12-тур якунланади  3 08:17"Бунёдкор" ва "Пахтакор" ўртасида бўлиб ўтган Тошкент дербисидан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:00Суперлига. "Қизилқум" - "Сўғдиёна" ва ОКМК – "Шўртан" ўйинларида мухлислар гол кўришмади. "Бунёдкор" ва "Пахтакор" ўйинида эса иккита гол урилди  0 07:51“Рома“ асосий ҳужумчисини сотувга қўяди  6 07:17Янги форматдаги клублар ўртасидаги ЖЧ старт олди. Илк баҳсда "Интер Майами" Миср жамосига қарши баҳс олиб борди  9 04:07Элдор Мойлиев: "Устунлик рақибда, омад эса биз томонда бўлди"  2 03:41Илёс Зейтуллаев: "Бугун "Пахтакор"дек жамоага қарши ўйнадик, Качори бир метрдан гол урганда, ҳисоб 2:0 бўларди"  4 00:09Миржалол Қосимов: "Бугунги ўйинга баҳо – 2"  5 23:20ЦСКАнинг янги бош мураббийи маълум  2 22:52Ильгиз Танташев бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси "Боруссия" иштирокидаги ўйинни бошқаради  4 22:34Камолиддин Тожиев: "Бугун бутун мавсумга етадиган вазият яратдик, тўп дарвозага киришни истамади"  20

"Нурафшон" қай тариқа "Шердор"га олти гол урди? (Тўлиқ шарҳ) Янгиликлар

"Нурафшон" қай тариқа "Шердор"га олти гол урди? (Тўлиқ шарҳ)

Бугун Ўзбекистон Про-лигаси 17-тури доирасида "Нурафшон" - "Шердор" учрашуви бўлиб ўтди.

Ушбу ўйин турнинг марказий учрашуви сифатида айтилганди. Чунки мезбон жамоа Про-лиганинг B гуруҳида етакчилик қилаётган бўлса, "Шердор" уларнинг ортидан изма из қувиб келаётганди. Ўйиндан олдин гўёки икки жамоанинг кучи тенгдек эди.

Аммо, "Шердор" жуда тез таслим бўлди. Илк дақиқаларданоқ "Нурафшон" ким аслида ким эканлигини исботлашга уринди. Шу боисдан кетма кет ҳужумлар уюштирди. Учрашувнинг 17-дақиқасида "йўлбарс"лар ҳимоячиси Абдуғани Камолов чап қанотдан рақиб жарима майдончасига ёриб кирди ва Орипхўжа Абдуҳолиқовга пас берди. Бироқ ҳужумчи вазиятдан фойдалана олмади. 24-дақиқага келиб ҳисоб очилди. Тажрибали Фарруҳ Шотурсуновнинг 20 метрлардан тепган тўпи ажойиб траектория ҳосил қилди ва дарвозабоннинг устидан ўтиб, голга айланди, 1:0.

Шундан кейин ҳам "Нурафшон" ҳужумларни тўхтатмади ва бир неча бора қулай вазиятларга эга бўлди. Аммо вазиятлар кўкка совурилди. 38-дақиқага келиб, ҳисоб ўзгарди. Орипхўжа Абдуҳолиқов марказдан узатилган тўпдан кейин рақиб посбони билан бирга бир ҳолатга чиқиб кетди ва вазиятдан унумли фойдаланди. 44-дақиқада эса яна Орипхўжа қанотдан узатилган тўпга боши билан зарба берди. Зарбани посбон қайтарди. Қайтган тўпни айнан унинг ўзи дарвозага киритди, 3:0. Абдуҳолиқов мавсумдаги 12-голини урди.

"Шердор" биринчи бўлимда жуда ёмон ўйнади. Ҳужум ҳам, ҳимоя ҳам бўш ҳаракат қилди.

Иккинчи бўлимда "Шердор"нинг ҳужумчилари бироз ўйғонди, аммо ҳимоя "парчаланиб" кетди. Орқадагилар бир чизиқ бўлиб ўйнамаганлиги учун, "Нурафшон"да ҳужум уюштириш учун катта зона очиқ қолди. 66-дақиқада Руслан Веклич марказда тўпни эгаллаб олди, бу паллада "Шердор"нинг фақатгина бир ҳимоячиси ўз ўрнида эди. Руслан Абдуғани Камоловни топди. Абдуғани эса рақиб жарима майдонига кириб борди. У ерда "Нурафшон"нинг икки, "Шердор"нинг бир футболчиси бор эди. Ражабов тўпни Орифжон Ҳакимжоновга оширди. Дарвоза яна ишғол қилинди. "Шердор" эса 69-дақиқада Отабек Хамроқуловнинг боши билан урган голи эвазига ҳисобни тенглаштирди.

74-дақиқада қизиқарли ҳолат юзага келди. Орипхўжа Абдуҳолиқовни "Шердор" дарвозабони ушлаб қолди ва йиқитди. Бу сўнгги умид фоли ва дарвозабонга қизил карточка дегани эди. Аммо бу вазиятда ҳужумчи ўзи йиқилди деб баҳолади ва хуштагини чалмади.

80-дақиқада Руслан Веклич рақиб ҳимоячисини алдаб ўтиб, дарвозани ишғол қилди. "Шердор" ҳимояси рақиб ҳужуми олдида батамом таслим бўлди. Улар деярли ўйнашмади. "Нурафшон" футболчиларининг нотўғри ҳаракатлари эвазига яна бир неча голлар киритилмаётганди. 89-дақиқада эса Мурод Ражабов ўйиндаги сўнгги голни уриб, барчасига нуқта қўйди.

Ушбу ғалаба орқали "Нурафшон" "Шердор" билан орадаги фарқни 4 очкога етказиб олди. Тошкент вилояти вакиллари кейинги турда "Ифтихор" меҳмони бўлса, "Шердор" учун иккинчи давра ўз якунига етди.

"Нурафшон" матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика