Нойер: “3:3 ҳисоби ўйин дарвозабонлар учун яхши ўтмаганини билдиради”

14 окт 2020, 09:48
Германия терма жамоаси посбони Швейцарияга қарши баҳсдан (3:3) фикрлари билан бўлишди.

“Агар ўйин 3:3 ҳисобида якунига етган бўлса, демак, иккала жамоа дарвозабонлар учун ҳам яхши ўтмаган бўлади. Германия ўйинни яхши бошлай олмади. Аммо кейин ўйинни назорат қилиб, ўйинимиз сифатини ошира олдик. Бугун ҳам ижобий жиҳатлар бўлди. Жумладан, биз Украинани ютгандик, Испания эса уларга ютқазди. Шундай экан, биз ҳамон бу гуруҳда ғолиб бўлишимиз мумкин”, — дейди Нойер.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Kicker

Сўнгги янгиликлар

Барча ›