Нойер жароҳат олди

Sherzod Nurmatov
18 май 2026, 14:40
"Бавария" дарвозабони Мануэль Нойер чап болдирида мушак муаммосига дуч келганини Мюнхен клуби матбуот хизмати маълум қилди.

Аввалроқ тажрибали посбон "Бавария" сафида Бундеслиганинг "Кьёлн"га қарши ўйинида (5:1) майдонга тушганди, аммо ўйинни якунлай олмади ва 60-дақиқада алмаштирилди. Нойернинг тикланиш муддати ҳали аниқ бўлмади.

Эслатиб ўтамиз, дарвозабон яқинда Мюнхен клуби билан шартномасини яна бир мавсумга узайтирди. Янги шартнома 2027 йилнинг ёзига қадар амал қилади.

ОАВда Нойернинг ЖЧ учун қайдномадан ўрин олиши ҳақида маълумотлар пайдо бўлганди. Бироқ бу ҳали тасдиқланмаган.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: fcbayern.com