Нохуш хабар. Роналд Куман юрагидаги муаммолар туфайли касалхонага тушиб қолди

Sherzod Nurmatov
3 май 2020, 23:35
Нидерландия терма жамоаси бош мураббийи Роналд Куман касалхонага ётқизилди.

57 ёшли мутахассис юрагидаги муаммолар сабабли шифохонага ётқизилган. У велосипедда юрганида ўзини ёмон ҳис қилган ва дарҳол тез ёрдам машинасида касалхонага олиб кетилган.

Хабар қилинишича, Куманга керакли муолажалар кўрсатилган, эртага мураббийга касалхонадан жавоб берилиши мумкин.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Algemeen Dagblad