"Ноттингем" Регилоннинг ижараси бўйича музокаралар олиб бормоқда

Alisher
22 авг 2022
"Тоттенхэм" ҳимоячиси Серхио Регилон "Ноттингем Форест"га ўтиши мумкин.

Дебютантлар 25 ёшли футболчининг ижарасига қизиқиш билдиришмоқда. Клуб Омар Ричардс ҳаракат қилаётган чап қанот ҳимояга яна бир ўйинчини қўшмоқчи.

Клублар ушбу трансфер бўйича музокаралар олиб боришмоқда. Лондонликлар "Форест" ўйинчининг тўлиқ маошини тўлашини хоҳлашмоқда.

"Ноттингем" ушбу трансфер ойнасида 16 нафар ўйинчи билан шартнома имзолади.

Регилон ўтган мавсум АПЛ доирасидаги 25та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 3та ассист қайд этди.


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/David_Ornstein