"Норвич" "Манчестер Юнайтед" футболчисини ижарага олди

Sherzod Nurmatov
23 авг 2021, 23:32
"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Брэндон Уильямс ижара асосида "Норвич Сити"га ўтди.

Келишув мавсум охиригача амал қилади.

"20 ёшли футболчи ўтган мавсумда "қизиллар" учун 14 ўйинда қатнашди ва энди яқин 9 ойда янги жамоасида кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлади", – дейилади МЮ хабарида.

"Норвич Сити" ўтган мавсумда Чемпионшип ғолибига айланиб, Премьер-лигага йўлланма олган.

 Уильямс МЮ тарбияланувчиси саналади. У асосий жамоада 50 ўйинда 1 та гол урган.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: canaries.co.uk

Сўнгги янгиликлар

Барча ›