UZ

Сўнгги янгиликлар

08:00Неймар қийин ўтган мавсум ва мақсадлари ҳақида фикр билдирди  0 07:36Неймар ваъдасида турди. "Сантос" сўнгги турда йирик ғалабага эришди ва Элитада ўз ўрнини сақлаб қолди  0 03:08А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га "Ювентус" устидан ғалабани тақдим этди  11 03:05Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди  122 01:31Бундеслига. "Боруссия" ўз майдонида "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 23:16“Арсенал” собиқ ўйинчиси “Аякс”га йўл оладими?  0 22:09"Арсенал" "Реал"дан "Ювентус" юлдузини тортиб олмоқчи  3 21:08А Серия. "Рома" 82-дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб меҳмонда "Кальяри"га мағлуб бўлди  4 20:39"Барселона" Ольмони нима учун операция қилишни истамаётгани маълум бўлди  0 19:34"Севинч"га Ўзбекистон кубогини тантанали топшириш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 18:36Пеле ва Марадона чемпионликни нишонлаган, томи тўлиқ йиғиладиган, 1,4 млрд долларга тушган лойиҳа: Ўзбекистоннинг тарихий учрашувларига мезбонлик қиладиган 3 та стадион  1 17:58"Футбол олами". 2025 йилнинг сўнгги кўрсатуви  4 17:05Икки футболчи "Реал"ни тарк этиши мумкин  14 16:19Аёллар. "Севинч" "Қизилқум-W"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги-2025ни қўлга киритди  3 15:42ЖЧдаги рақибимиз Колумбия Франция билан ўртоқлик ўйини ўтказади  17

Нормативларни топширолмаган 16 футболчи вақтинчалик Суперлигадан четлатилди, уларнинг номи маълум эмас Янгиликлар

Нормативларни топширолмаган 16 футболчи вақтинчалик Суперлигадан четлатилди, уларнинг номи маълум эмас

Суперлига клубларида иштирок этадиган футболчиларнинг жисмоний ҳолати Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси томонидан тасдиқланган тест-синовлари орқали назорат қилиб борилиши ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.

Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш керакки, бу каби тест-синовлари ўзбек футболида илк марта амалга оширилаётган бўлиб, футболчиларнинг жисмоний ҳолати Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов томонидан шахсан назорат қилиб борилмоқда.

Белгиланган режа асосида янги мавсум олдидан Суперлига клублари футболчилари иккинчи марта нормативларни топширишди. Таъкидлаш жоизки, 292 футболчидан 16 нафари тестлардан ўта олмади.

Клубларда натижалари қониқарсиз чиққан футболчиларга қайтадан  тест-синовлари топширмагунларича лицензиялар берилмайди ва улар вақтинчалик Суперлига баҳсларида иштирок эта олишмайди.

Қайтадан ўтказиладиган тест-синовлари санаси ПФЛ томонидан алоҳида эълон қилинади.                        

Рейтинг: -101   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика