UZ

Сўнгги янгиликлар

18:57Манба: "Милан" Алиссон билан шартнома тузмоқчи  0 18:29"Челси" ва "Реал" "Ноттингем Форест" футболчисига қизиқмоқда  1 17:59Мадуэке: "Арсенал" Чемпионлар Лигасини ютиши мумкин"  4 17:32Ҳоланд: "Мана шундай ўйинлар учун футбол ўйнаймиз"  4 17:03Расман: "Пахтакор" ва "Динамо" собиқ устози "Қўқон-1912" бош мураббийига айланди  4 16:36Родриго: "Реал" ҳали ишлаши керак бўлган жиҳатлар бор"  2 16:07Асенсио: "Биз Хаби Алонсони 100 фоиз қўллаб-қувватлаймиз"  2 15:38Салоҳ Слотдан узр сўрамади  6 15:10"Бавария" асосий ўйинчиси билан битимни узайтирмоқчи  0 14:42Қарши давлат университети ПФЛ талабига жавоб берадиган стадион қуради  3 14:15"Динамо" раҳбариятида ўзгариш: Шарофутдинов кетди  0 13:53Каннаваро: "Ўзбекистон — охиригача курашадиган жамоа. Бу ўзбек халқининг энг муҳим фазилати"  8 13:35Расман: "Динамо" Ҳожимирзаев билан шартномани узайтирди  5 13:24TVCOM'да бугунги тақвим: Бокс бўйича ЖЧда финал учун жанглар, “Рома” Шотландияда ва бошқалар  0 13:02"Арсенал" ҳужумчиси 11 ой ичида илк бор майдонга тушди  0

Нўъмон Ҳасанов: "Хориждан легионер ҳужумчи гаплашиб қўйганман" Янгиликлар

Нўъмон Ҳасанов: "Хориждан легионер ҳужумчи гаплашиб қўйганман"

Суперлиганинг 10-тури доирасидаги "Пахтакор" - "Қўқон-1912" учрашувидан кейин ташкил этилган матбуот анжуманинг иккинчи қисмида қўқонликлар бош мураббийи Нўъмон Ҳасанов ҳамда футболчи Жавоҳир Сидиқов қатнашди.

- Бу йилдан эътиборан чемпионатимиз савияси анча ошди. "Пахтакор"га қарши баҳсга ғалаба қозониш учун чиққандик. Аммо ғалаба учун бизга нимадир етмай қолди. Жамоамизга, футболчиларимизга раҳмат айтаман. Кўриниб турибди, жамоамиз савияси ошиб бормоқда. Шуни қайд этиш керакки, "Пахтакор" ҳам ёмон ўйнамади. Ўйлайманки, Тошкентда "Пахтакор" билан дуранг натижаси ёмон эмас. Ютмоқчи эдик, лекин ғалабага бироз етмай қолди. "Қўқон-1912" ҳар бир ўйинга ғалаба учун чиқади. Лекин бу футбол.

Ҳужумчи муаммоси? Ҳар бир жамоада бу муаммо мавжуд. Иккинчи даврада селекция ишлари ҳақида гапиришга ҳали броз эрта. Режада ҳужумни кучайтириш бор. Отақўзиев бугун яхши ўйин кўрсатди деб ўйлайман. Тўғрисини айтаман, ҳужумчи масаласида гаплашиб қўйганман. Иккинчи даврада хориждан легионер ҳужумчи олиб келамиз.

Жавоҳир Сидиқов: "Шиддатли ва асабий ўйин бўлди. Чемпионат пешқадамига қарши ўйнашимизни билган ҳолда учрашувга жиддий тайёргарлик кўргандик. Аммо оптимал ўйинимизни намойиш этиш учун бизга нимадир етишмай қолди. Агарда мураббийлар кўрсатмасини 100% тўлиқ бажарганимизда ғалабани ҳам илиб кетсак бўларди. Умуман олганда "Пахтакор"га қарши сафардаги дуранг ёмон натижа ҳисобланмайди. Лекин ютиб кетсак бўларди. Мақсадимизни тўлиқ бажара олмадик. Кейинги ўйиндаги ғалаба билан мухлисларимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз. Қўқондан келган минглаб ишқибозларга катта рахмат. Улар бугун Тошкентда "Пахтакор" мухлисларидан кам қўллаб-қувватлашмади. Бунинг учун уларга ташаккур".

Рейтинг: +43   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика