UZ

Сўнгги янгиликлар

01:53Суперлига. "Насаф" - ОКМК 2:1  0 01:48Мактомини ва Лукаку "Наполи"ни чемпионга айлантирди!  20 01:29Озарбайжон. "Сумқайит" мавсумни йирик ғалаба билан якунлади, Абдихолиқовдан ассист  0 01:16"Бавария" "Брайтон" ва "Милан" юлдузларига кўз тиккан  0 00:43"Sky Sports" АПЛда мавсумнинг энг яхшиларини аниқлади  4 00:21Миржалол Қосимов: "Ютсак ҳаммамиз зўрмиз, ютқазсак барчамиз айбдормиз"  2 23:52Максим Шацких: "Суперкубок финалига яхши кайфиятда борадиган бўлдик. Танаффусда ўйинни ўзгартириб юборишга келишиб олдик, акс ҳолда "Ультрас" бизни кечирмас эди"  4 23:32Рўзиқул Бердиев: "Шуҳрат Муҳаммадиев 36 ёшида ёш футболчилардан ҳам тез югуради"  0 22:39Февзи Давлетов: "Дуранг бўлиши мумкин эди, аммо мағлубият эмас"  3 22:26Суперлига. "Андижон" - "Сурхон" 2:1. Мезбонлардан супер голлар!  2 22:15Месси ва "Интер Майами" музокараларни давом эттирмоқда  1 21:59Суперлига. "Насаф" тур марказий баҳсида ОКМКни ютиб, жадвалдаги етакчиликни тортиб олди  97 21:23Аморим жамоага тезкор футболчиларни олиб келмоқчи  1 20:54Суперлига. "Андижон" "Бобур Арена"да "Сурхон"ни енгиб ғалабасиз сериясига барҳам берди  53 20:19"Реал" Модричга ўринбосар топди  3

Нўъмон Ҳасанов: "Қизиқарли ўйин гувоҳига айландик" Янгиликлар

Нўъмон Ҳасанов: "Қизиқарли ўйин гувоҳига айландик"

Олий лиганинг 17-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Қўқон-1912" (4:1) учрашуви якунланганидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "шерлар" жамоаси бош мураббий вазифасини бажарувчиси Нўъмон Ҳасанов иштирок этди.

"Бугун ҳар иккала жамоа яхши ва томошабоп ўйин кўрсатишди. Об-Ҳаво ҳам қулай келганлиги сабабли футболчилар чиройли ўйнашди. "Қўқон-1912" жамоасининг ўйини менга ёқди. Футболчиларимнинг ҳаракатларидан ҳам кўнглим тўлди. Бугунги ғалаба учун уларга раҳмат айтаман. Арлександр Мерзляковнинг кичик жароҳати борлиги сабаб иккинч бўлимда уни алмаштирдик. Шу боис Андреевни ҳимояга қўйдик. Ўтказиб юборилган голда Жалолиддин Машариповнинг тўп узатишидан сўнг рақиб футболчиси тўпни илиб кетди. Энди ҳамма ҳам адашади. Футболни хатосиз ўйнаб бўлмайди. Козак ўйиндан-Ўйинга яхши таассурот қолдирмоқда. Владимир Козакнинг кучли зарба эга эканлигини биламиз. Биз унинг бу сифатларидан тўлиқ фойдаланиш мақсадида Козакни кейинги ўйинларда Махарадзенинг ўрнига қўймоқчимиз. Махарадзе эса сал орқароқда ўйнайди. Чунки Кахи ҳимоячилардан тўпни олиб, ҳужумларни бошлашда анча кучли ҳисобланади. Машариповга келадиган бўлсак, Жалол жуда юқори техникага эга футболчи. Сўнгги пайтларда унинг ўйинида ўсиш бироз тўхтаб қолди. Чунки Машарипов кўп захирада қолиб кетмоқда. Биз унга имкон қадар кўпроқ ўйин амалиёти беришга ҳаракат қиламиз. Машарипов нафақат олдинда, балки орқага ҳимоячиларга кўмаклашиши ҳам керак. Келажакда ундан яхши футболчи чиқади. Бунинг учун машғулотларда ишлаш керак. "Пахтакор" ҳар доим ўз олдига чемпионлик вазифасини қўяди. Ҳозирда таркибимизда бир қатор жароҳатланган футболчилар мавжуд. Агарда жароҳатлардан қутилсак, ҳар бир позицияда иккитадан футболчига эга бўлардик", - деди Нўъмон Ҳасанов.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика