UZ

Сўнгги янгиликлар

22:05АПЛ. "Челси" ва "Ливерпуль" ўз уйида ишончли ғалабага эришди  10 22:03"Барселона" — "Осасуна". Таркиблар билан танишинг  7 21:10Мане, Жексон, Кулибали, Гуйе, Менди, Матар Сарр, Мбайе — Сенегал терма жамоасининг Африка кубоги учун таркиби маълум  4 20:46Гюлерга учта даъвогар маълум бўлди  4 20:00Ла Лига. "Атлетико" захирадан тушган Гризманнинг урган голи эвазига ўз майдонида "Валенсия"ни мағлуб этди  6 19:28ОПЛ. "Сабаҳ" меҳмонда "Турон"ни мағлуб этди, Раҳмоналиевдан гол  1 17:21"Ювентус" "Реал”нинг мақсадини ўзида сақлаб қолмоқчи  2 16:24"Челси" ва МЮ Садикига қизиқмоқда  1 15:50"Бухоро": Саломов ва Хомяков ишдан кетмади  7 15:02Эндрик "Реал"дан кетмоқда  1 14:38"Реал" "Ренн"нинг 20 ёшли марказий ҳимоячиси Жакени кузатиб бормоқда. У Лига 1 мавсумида 15 та ўйин ўтказди  1 14:10Лаутаро Мартинес "Барселона"ни кучайтириши мумкин  7 13:41Суперлига–2025: Уйда "Нефтчи", меҳмонда "Динамо" чемпион. Рақам ва фактлар  13 13:08ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?  38 12:53Мауро Икарди "Милан"га йўл олиши мумкин  3

Нўъмон Ҳасанов нимадан қўрқиб кетди? Янгиликлар

Нўъмон Ҳасанов нимадан қўрқиб кетди?

"Қўқон-1912" бош мураббийи Нўъмон Ҳасанов "Локомотив"га қарши ўйиндан кейин ўз фикрларини билдириб ўтди.


- Чиройли футбол бўлди, деб ўйлайман. Ҳар иккала жамоа очиқ ўйин кўрсатишди. "Локо" жамоаси юлдуз футболчилардан ташкил топган. "Қўқон-1912"га эса тажриба камлиги панд бермоқда. "Локомотив" жамоаси футболчилари ёнғин ва сувни кўрган ўйинчилар ҳисобланишади. "Локо"нинг бугунги захира ўриндиғидаги футболчиларини кўриб ҳам қўрқиб кетдим очиғи.

Яхши жамоани бир йилда тузиб бўлмайди. Албатта вақт керак.

Ҳакамлар? Уларга эътироз йўқ. Ўйинни яхши бошқаришди.

Биринчи даврани зўр ўтказгандик. Иккинчи даврада эса пасайиш бўлди. Бу бўлиши керак эди. Чунки ўзим ҳам футбол ўйнаганман. Бир таркиб билан бутун мавсумни бир текисда ўтказиш имконсиз. Захирамиз торлиги сабабли иккинчи даврада мувозанатни сақлаб қола олмадик. Келаси мавсумда таркибни кучайтирамиз.

"Локомотив"га қарши ҳимоявий ўйин кўрсатишнинг фойдаси йўқ. Чунки ушбу мавсумда бир қатор жамоалар бу ерга келиб ҳимояга ётиб олишганини ҳам кўрдим, аммо якунда барибир ютқазишди. Шу боисдан бугун бошқача тактика танлагандим. Балки адашгандирман, аммо ҳимоявий ўйин кўрсатишни истамадим. "Локомотив" билан ҳам очиқ футбол ўйнаса бўлади.

Филипп Раевацнинг жароҳати бор. У бугун укол ёрдамида мажбуран ўйнади.

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика