UZ

Сўнгги янгиликлар

20:45Тухель "Реал"га қарши ўйин ҳақида: "Ҳамма нарса бўлиши мумкин. Бу "Бавария" учун охирги имконият"  0 20:21Анчелотти "Бавария"га қарши ўйин олдидан фикр билдирди  2 20:03Футзал. ОКМКдан йирик ғалаба  0 19:43Футзал. "Локомотив" "Динамо"ни мағлуб этди  0 19:07"Навбаҳор"дан 3, "Насаф", "Пахтакор" ва "Сурхон"дан 2 нафардан. Суперлига 6-тур рамзий терма жамоаси  5 18:42Суперлига. 6-тур футболчиси - Зоран Марушич  1 18:27"Футбол олами". "Андижон" ва "Нефтчи" юта олмади, "Навбаҳор"да йирик ғалаба. 6-тур ҳақида ҳаммаси  0 18:13Суперлига. 6-тур голи муаллифи - Одил Ҳамробеков  3 17:55Суперлига. 6-тур мураббийи - Рўзиқул Бердиев  1 17:30Суперлига. 6-тур дарвозабони - Дилшод Йўлдошев  1 16:45Про лига. 7-тур учрашувларини бошқарадиган ҳакамлар маълум  0 16:22Суперлига. 7-тур ўйинларининг бошланиш вақтлари эълон қилинди  2 15:43Футзал. БМБ "Пахтакор" дарвозасига жавобсиз 7та тўп киритди  3 15:05Манба: "Динамо" футболчиларига 3 ойдан бери маош берилмаяпти  9 14:47Аукционга қўйилган дўппининг нархи 44 миллион сўмга етди. Барча пуллар болалар шифохонасига хайрия қилинади  16

Нўъмон Ҳасанов: "Дастлабки 20 дақиқадаги ўйинни кўриб 2-3та гол урамиз деб ўйлагандим" Янгиликлар

Нўъмон Ҳасанов: "Дастлабки 20 дақиқадаги ўйинни кўриб 2-3та гол урамиз деб ўйлагандим"

Coca Cola Суперлига 19-туридан ўрин олган «Навбаҳор» – “Металлург” (1:1) ўйинидан кейинги матбуот анжуманида мезбонлар мураббийи Нўъмон Ҳасанов журналистлар саволларига жавоб берди.

- Ўйинни дастлабки дақиқаларини ажойиб тарзда ўтказдик. Шу тарзда давом этиб, 2-3та гол урамиз деб ўйлагандим. Лекин "Металлург" битта вазиятдан фойдаланиб, гол уриб кетди. Ундан сўнг бекободликларда голга тортадиган вазият бўлмади.

Яна қайтараман жамоа бир оила бўлмаса, натижа бўлиши қийин. Шахсан ўзим ҳаракат қиляпман барчасини яхши тарафга ўгиришга. Мен янгиман, вақт керак.

Ўз асли ўзгаришлар бошқача бўлиши керак эди. Бироқ Аҳмедовни мажбуран алмаштирдик ва режалар ўзгариб кетди. Менимча бугун Азим яхши ҳаракат қилди. Уни марказий ҳимояда ўйнатиб кўрдим ва ўйинидан қониқдим. Ўйин давомида олган жароҳати ҳам унга бироз ҳалал берди. Болов машғулотларда жароҳат олди. Иброҳимов энди-энди тикланяпти. Жавлонни ҳам кейинги ўйинларга туширамиз.

Машғулотларда жарима зарбаларини қандай амалга ошириш борасида ўзгача ёндашяпмиз ва секин-секин ўйинда ҳам синаб кўряпмиз", - дейди Нўъмон Ҳасанов.

Эргашев Асадбек ёзиб олди.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика