

Бугун "Пахтакор" мухлисларидан хафа бўлдим. Ютқазиб турган пайтимиз орқамизда ўтириб айтмаган гаплари қолмади. Жамоани ҳар қандай вазиятда қўллаб туришларингизни истардим. Биринчи голни уриб олганимиздан кейин "ендик", - дейди Ҳасанов.
- Пардаевни нима учун кўп ҳолларда захирада олиб ўтиряпсизлар?
- Бундай ўйинчилар рақиб толиққан пайтда жуда ас котади. Жалолиддин ва Баҳодир бунга тайёр эдилар. Мурод ҳам ўйинни кучайтира олди.
- Нима учун дастлабки бўлимда ўйин қовушмади, ёки "Металлург"га жиддий эътибор бермаган эдингларми?
- Ундай эмас, шунчаки толиқиш сезиляпти. Бир таркиб билан ўйнашни ўзига хос қийинчиликлари бор.
- Кейинги рақиб "Нефтчи", чап қанотда Мерзляковнинг йўқлиги билиняпти...
- Бу ўйинга у тайер бўладими ёки йўқ буни вақт кўрсатади, лекин шуниси маълумки "Нефтчи" билан ўйин қизиқ бўлади.


