Нодирхон Камолов “Бунёдкор”га ўтди

Narzulla Saydullayev
7 янв 2017, 21:56
“Қизилқум” ярим ҳимоячиси фаолиятини "Бунёдкор"да давом эттиради.

2011 йил ўсмирлар ўртасида Мексикада ўтказилган кичик мундиал иштирокчиси бўлган Нодирхон Камолов ўтган йил навоийликлар сафига қўшилганди. Футболчи "Нефтчи" ва “Цементчи” жамоаларида ҳам ўйнаган.

Камолов "Бунёдкор" билан бир йиллик шартномага имзо чекди. Бироқ ҳужжатлари билан боғлиқ муаммо туфайли БААдаги йиғинга бора олмади.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›