UZ

Сўнгги янгиликлар

09:13"Ливерпуль" 19 ёшли футболчисини 25 миллионга сотди  0 09:02EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  0 08:30Суперлига. Бугун 2 та учрашув бўлиб ўтади  3 08:03Февзи Давлетов: "Вазиятлардан фойдалана олмаслик муаммомиз бўлиб қолмоқда"  0 07:46Отабек Нарзуллаев: "Ютишимиз ёки ютқазишимиз ҳам мумкин эди"  0 07:28Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  9 07:10Суперлига. "Сурхон" — "Машъал" 0:0  0 06:50ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Наполи" 2:0  3 01:59ЕЧЛ. Рэшфорднинг дубли "Барселона"га ғалаба келтирди, "Қайрат" ва "Галатасарой" йирик ҳисобда ютқазди  37 01:52ЕЧЛ. "Манчестер Сити" "Наполи"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди, Ҳусанов тўлиқ ўйнади  46 01:15АПЛда бирорта очко йиғмаган клуб бош мураббийи билан шартномани узайтирди  0 00:50Беллингем дербига қадар сафга қайтиши мумкин  2 00:19"Реал"нинг аппеляцияси яна рад қилинди  10 23:47ЕЧЛ. "Монако" Бельгияда "тарсаки еди", "Байер" Данияда дуранг ўйнади  0 23:20Луис Энрике "Аталанта"га қарши ўйинни трибунадан кузатгани сабабини айтди  0

Нодирхўжа Юлдашев: "Қорақалпоғистонлик болаларни хурсанд қила олдик деб ўйлайман" Янгиликлар

Нодирхўжа Юлдашев: "Қорақалпоғистонлик болаларни хурсанд қила олдик деб ўйлайман"

Нукус шаҳрида бўлиб ўтган спорт фестивалида Ўзбекистон Футбол Асоциациясининг футболни ривожлантириш бўлими бошлиғи Нодирхўжа Юлдашев ҳам иштирок этди.

Бир ой ичида иккинчи марта Қорақалпоғиустонга ташриф буюрган Н.Юлдашев фестивал тассуротлари билан ўртоқлашди.

«Уч кундан бери Қорақалпоғистон Республикаси пойтахти Нукус шаҳрида бугунги тадбирларга жуда катта тайёргарлик кўрдик. Аввало мана шу тадбирни ташкил этишда ёрдам берган Юртбошимизга миннатдорчилик билдирамиз. Қорақалпоғистондаги расмий вакилларга ҳам катта раҳмат айтамиз. Қарс икки қўлдан чиқади деб бекор айтишмайди. Муҳими халқ хурсанд бўладиган катта тадбирга қўл урдик.

Асосий эътибор болалар футболига эканлиги, бизнинг эртанги кунимиз билан боғлиқ. Уларни қандай тарбияласак, эртанги кунимизда биз умид билан яшасак бўлади. Айнан бугунги кунги тадбиримиз фан ва спортни бирлаштириши бизнинг келажагимизни тўғри қўлларда ва тўғри стратегик йўналишда кетаётганлигидан далолатдир.

Мана бугун стадионда бўлиб ўтаётган тадбирда 500 дан ортиқ  болалар иштирок этишмоқда. 1000 дан ортиқ совғаларни туман ва шаҳардаги боғчаларга топшириб чиқдик. У ерларда мана шундай фестивалларни кичик кўринишда ўтказиб, Ўзбекистон терма жамоаси футболчилари ёрдамида болларни хушнуд эта олдик деб ўйлаймиз. Бизнинг вазифамиз нима? Болалар қанчалик хурсанд бўлса, улар рози бўлса эртанги кунда бизга шундай эътибор кўрсатишади.

Болажонларнинг қувончини таърифлашга тил ожиз. Футбол шундай нарсаки у миллат, тил, ёш танламайди. Барчасида бир хил. Ажратиш йўқ. Муҳими болалар хурсанд. Бизга бошқа ҳеч нарса керак эмас. Биз қилаётган меҳнат болаларнинг қувончи ичида ювилиб кетади. Яъни бунинг юки оғир бўладими, енгилми бунинг фарқи йўқ. Болалар хурсанд бўлса бўлди, бизни чарчоғимиз чиқади», дейди Н.Юлдашев.


Фурқат Юсупов суҳбатлашди


Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика