UZ

Сўнгги янгиликлар

19:22МЮ "Лейпциг"га Шешко учун катта сумма таклиф қилди  0 18:49Суперлига. "Пахтакор" – ОКМК. Таркиблар маълум  6 18:36"Ювентус" Тоналини харид қилмоқчи  1 18:09ФИФА собиқ ҳаками вафот этди  0 17:46Диёра Ҳабибуллаева – "Севинч" аъзоси!  0 17:30Суперлига. 17-тур дисквалификациялари: "Динамо", "Сўғдиёна" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  0 17:13МЮ "Реал" футболчиси учун йирик таклиф билан чиқмоқчи  4 16:44"Андижон" собиқ футболчиси фаолиятини Черногорияда давом эттиради  2 16:16"Реал" собиқ ҳужумчиси Греция жамоасига ўтди  0 15:48Манба: Ўзбекистон МТЖнинг CAFA турнири учун эҳтимолий таркиби  11 15:27"Футбол олами". "Нефтчи"да мағлубият, "Андижон"да йирик ғалаба, Самарқандда дуранг  0 15:16Доннарумма ПСЖ билан шартномани бекор қилишга тайёр  2 14:48Эшитдик-да! Ўзбекистон терма жамоасининг CAFA мусобақаси учун таркибини Кападзенинг ўзи йиғади  15 14:28Breaking! Асилбек Жумаевга Европадан қизиқиш бор  12 14:07"Манчестер Сити" етакчиларидан бирига янги шартнома таклиф қилади  0

Никимбаев: "Усмоновнинг обрўси ЎФФни маҳаллий раҳбарларнинг аралашувидан сақлаган" Янгиликлар

Никимбаев: "Усмоновнинг обрўси ЎФФни маҳаллий раҳбарларнинг аралашувидан сақлаган"

Таниқли футбол мутахассиси Алишер Никимбаев ўз Телеграм каналида бугун, 15 март куни оламдан кўз юмган Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон футбол федерациясининг собиқ президенти Мираброр Усмонов ҳақида пост қолдирди.

"Бугун Ўзбекистон спорт олами энг катта йўқотишни бошдан кечирди. Мустақил Ўзбекистон тарихида Ўзбекистон футбол федерациясини бошқалардан узоқроқ (деярли 12 йил) бошқарган, 2013-2017 йилларда миллий олимпия қўмитаси президенти бўлган Мираброр Усмонов 72 ёшида оламдан кўз юмди.

Усмонов даврида Ўзбекистон ўсмирлар ва ёшлар терма жамоалари беш маротаба жаҳон чемпионатида иштирок этишди, мамлакатимиз беш марта Осиё чемпионатига мезбонлик қилди ва Риодаги Олимпиадада рекорд миқдорида медаллар қўлга киритилди.

Усмонов туфайли спорт, хусусан футболга ҳукумат томонидан катта маблағ ажратилди ва бу спорт ривожига таъсир кўрсатди. Ўнлаб стадионлар қурилди ва реконструкция қилинди. Усмоновнинг обрўси Ўзбекистон футбол федерациясини маҳаллий раҳбарларнинг аралашувидан сақлади. Мираброр Зуфарович даврида бизнинг спорт ташкилотлар мисли кўрилмаган халқаро обрўга эга бўлди. У халқаро спорт ташкилотларининг бошқарув органларида жуда кўп жойларга эришганидан бу ўринлар учун мамлакатимизда мутахассислар етишмай қолди.

Мираброр Зуфарович спортда раҳбарлик планкасини шунчалик юқори кўтардики, уни ўша баландликда ушлаб қолишнинг иложи йўқ эди.

2006-2011 йилларда Усмонов қўл остида ишлашга муваффақ бўлганман, ОФКга ўтганимда у билан турли масалаларда боғланиб турардим. Мираброр Зуфарович ҳақиқатдан ҳам ташкилот офисида ишлаган федерациянинг биринчи президентига айланди, у қаттиққўл бўлган, аммо қўл остидагиларнинг ҳақлигини тан олиб, керак бўлса қарорини ўзгартира олган.

Қизиқ маълумот: ЎФФ президентига айланган Усмонов ишининг илк 12 ойида ҳеч кимни ишдан бўшатмаган. У ҳар бир ходим билан шахсан танишишни ва уларнинг сифатлари борасида ўз хулосасини чиқаришни истаган.

Жойингиз жаннатда бўлсин, Мираброр Зуфарович" - деб ёзади Никимбаев ўзининг Телеграм каналида.

Рейтинг: +44   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика