UZ

Сўнгги янгиликлар

14:50"Реал" Чемпионлар лигасида пенальтилар сони бўйича рекордчи бўлди  0 14:33Ямал "Барселона"нинг қайдномасига киритилмади  0 13:49Шерзод Эсанов - "Динамо-Брест" футболчиси  3 13:22ЧЛ плей-оффида "Бенфика"га ютқазган Моуринью энди шу жамоани бошқаради  1 13:01Собиқ ҳакам "Реал"нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: "У қўлини бошқа ерга қўя олмасди"  17 12:52Ҳамма учун севимли Миржалол!  17 12:12Насри "Реал"нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: "Мен бу ерда 11 метрлик жарима тўпини кўрмаяпман. Агар ҳакам Карвахалнинг қизил карточкасини қоплаш учун буни берган бўлса, унда қизил карточка кўрсатишнинг кераги йўқ эди"  12 11:56Осиё кубоги-2026 саралаш баҳслари бошланмоқда  1 10:55Моуринью мураббийлик фаолиятини давом эттиришга яқин  4 10:42ОЧЛ-2. "Андижон"нинг рақибида жамоани ким бошқаради?  4 10:26"Атлетик" бош мураббийи: "Агар "Арсенал" Ла Лигада ўйнаганида, қаторасига 10 марта чемпион бўларди"  40 10:11"Пахтакор" – "Нефтчи" ва бошқа учрашувлардаги хатолар. Суперлиганинг 21-турида ҳакамлик таҳлили  7 09:58Аморимнинг хайдалиши "Манчестер Юнайтед"га қанчага тушиши ҳисоблаб чиқилди  19 09:30Равшан Мухадов: “Турнирда кучсиз жамоа йўқ”  5 09:02Максим Шацких: “Рақибни ҳурмат қиламиз, лекин қўрқмаймиз. Бу ерга дуранг учун келганимиз йўқ, ғалаба учун ўйнаймиз”  9

Никимбаев: "Кападзенинг "Пахтакор"га қайтиши қизиқ ҳикоя" Янгиликлар

Никимбаев: "Кападзенинг "Пахтакор"га қайтиши қизиқ ҳикоя"

Таниқли футбол мутахассиси Алишер Никимбаев ўз Телеграм каналида Тимур Кападзенинг "Пахтакор"га эҳтимолий ўтиши ҳақида фикр билдирди.
"Тимур Кападзенинг "Пахтакор"га (мураббий сифатида) қайтиши - қизиқ ҳикоя. 2002 йилда у "Пахтакор"га келиши билан солиштирганда қизиқ.

Кападзе ўшанда ёш (21 ёш), аммо Ўзбекистон чемпионатининг олтин медалига эга эди. Айнан унинг Фарғонадаги "Пахтакор" дарвозасига киритган иккита тўпи иккинчи давра бошидаёқ чемпионлик масаласини ҳал қилганди ("Нефтчи" "Пахтакор"ни 4:1 ҳисобида таслим этган).

Кападзе бугун "Пахтакор"га "Локомотив" билан ўринбосарлар чемпионатининг илк даврасида ғалаба қозонган ёш мураббий (38 ёш) сифатида ўтиши мумкин. Ғолиб бўлди, аммо ўтган мавсум "Локо" бешинчи бўлган ва "Пахтакор"дан 27 очко ортда қолди. "Локо" ҳозирги бош мураббийининг сўзларига кўра, таркибида бор-йўғи битта олимпия терма жамоаси футболчиси билан ғалаба қозонди.

Айтганча, футболчи Кападзе "Пахтакор"га ўтиб, ампуласини ўзгартирганди. Тимур "Нефтчи"да форвард позициясида ўйнаган бўлса, "Пахтакор"да марказий ярим ҳимоячига айланди. Мураббий Кападзенинг "шерлар" сафига ўтиши унинг фаолиятини ўзгартириб юбориши мумкин.

Битта нарса аниқ. Тимурда характер бор. Чунки характерсиз инсонлар ўз хоҳиши билан "Локомотив"дек клубни тарк этмайди" - дейилади Никимбаев каналида.

Рейтинг: +33   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика