UZ

Сўнгги янгиликлар

01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  3 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  16 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  4 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  29 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  166 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  47 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  3 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3

Ниҳоят! Моуриньо УЕФАни алдаганини тан олди Янгиликлар

Ниҳоят! Моуриньо УЕФАни алдаганини тан олди

Жозе Моуриньо арабларнинг "beIN Sports" телекомпаниясига ажойиб интервью берди.

У Клопп ва Гвардиолага ҳасад қилишини, МЮ раҳбариятига яширинча арз қилиб, улар яқин вақтларда ўзларининг катта кучини йўқотишини айтган. Бу мураккаб ва жиддий мавзулар орасида энг қувноғи бўлди.

Жозе 2005 йилни ёдга олди: гарчи жамоага ёрдам бера олмаслиги мумкин бўлса-да, у кир кийимлар ичига кириб олгани ҳақиқатми?

Тўхтанг, сиз ўзи бу тарихни яхши биласизми?

"Бавария"га қарши чорак финалдан олдин Моуриньо 1/8 финалда "Барселона"га қарши ўйиндаги хатти-ҳаракатлари учун иккала баҳсдан ҳам четлатилганди. У жамоаси билан гаплашиши, жамоанинг кийиниш хонасига кириши, трибунаости жойида бўлиши мумкин эмасди. Марҳамат, VIP-ложа.

"Бавария"га қарши биринчи ўйин тунида Моуриньони трибунада кўришмади. Бироқ унинг ёрдамчиси Руй Фария бош кийимини кийиб ўтирганди. Унинг қулоғида қулоқчинлари бор эди, бу ҳам тақиқлангани боис, Англия матбуоти буни кўрмаслиги керак эди. Дарвозабонлар мураббий Сильвиньо Лоуро эса маҳфиёна равишда кийиниш хонасига кириб, қоғозлар олиб чиқарди.

"Челси" ва Моуриньо бу борадаги саволларга анча вақтдан буён жавоб бермаётганди. Ниҳоят, Жозе буни айтиб берди.

"Ҳа, ростдан ҳам мен қутининг ичида эдим. Бу ғоя менга қандай келганлигини эслай олмайман. Мен футболчилар билан ёнма ён бўлишим керак эдим ва буни уддаладим.

Мен кийиниш хонасига кундузи боргандим, соат тахминан 12лар эди. Ўйин эса 19:00дан эрта бошланмасди. Мени ҳеч ким кўрмади ва мен жамоанинг етиб келишини кутдим.

Муаммо битта - стадиондан қандай қилиб чиқиб кетаман? Жамоа администратори Стюарт мени шу катта металл қутининг ичига солди. Нафас олишим учун унинг қопқоғи бироз очиқ эди.

Стюарт хонадан чиққанидан кейин УЕФА ҳодимлари хонага кирди. Ўшанда у қутини ёпиб қўйди. Нафас ололмасдим! У қутини очганида ўлаёзгандим. Жиддий айтяпман".

Шундан кейин Моуриньони ўша оқшомда ҳеч ким кўрмади. "Челси" 4:2 ҳисобида ғалабага эришди. Демак, ўша тун идеал тарзда ўтди.

Хўш, бу Жозенинг ақлсизлигими?

Рейтинг: +74   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика