UZ

Сўнгги янгиликлар

09:26Иброҳимҳалил Йўлдошев: «Осиё кубогига келишим жуда қийин бўлди»  0 09:01Клопп жамоасини Европа лигасидан чиқиб кетгани ҳақида фикр билдирди  0 08:36Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-турга старт берилади  0 08:10Футзал. Бугун терма жамоамиз 2-турда майдонга тушади  0 07:47«Байер» навбатдаги рекордни ўрнатди   4 07:05U-23 Осиё кубоги. Иордания - Қатар 1:2   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Индонезия - Австралия 1:0   0 06:55Европа лигаси. "Марсель" - "Бенфика" 1:0 (Пенальтилар 4:2)   0 06:50Европа лигаси. "Рома" - "Милан" 2:1   0 06:45Европа лигаси. "Аталанта" - "Ливерпуль" 0:1   0 06:40Европа лигаси. "Вест Хэм" - "Байер" 1:1   0 03:36ЕКЛ. Ярим финал иштирокичилари маълум  2 02:01Европа лигаси. "Милан" ва "Ливерпуль" мусобақани тарк этди, "Байер" ва "Рома" эса ярим финал иштирокчисига айланди  17 01:17Мартинес ўйин давомида икки марта сариқ карточка олди, аммо майдондан четлатилмади. Бу қоидаларга зид эмасми? Йўқ!   14 00:53Аршавин: "Ливерпул"га қарши тўртта гол урган ўйиним фаолиятимдаги энг яхшиси эмас"  3

Неъматулло Қутибоев: "Республикабошимизнинг учрашувга ташриф буюргани бизга мотивация бўлди" Янгиликлар

Неъматулло Қутибоев: "Республикабошимизнинг учрашувга ташриф буюргани бизга мотивация бўлди"

"Арал" жамоаси бош мураббийи Неъматулло Қутибоев Про лига доирасида "Андижон-SGS"га қарши ўйиндан кейинги матбуот анжуманида иштирок этди.


- Ўйин ҳақида

- Жуда қийин ўйин бўлди. Йигитларда бироз хотиржамлик кузатилди. Шу боис, учрашув бошида ўз дарвозамиздан тўп ўтказиб юбордик. Шундан сўнг бизда мухлислар томонидан психологик босим бўлди. Шогирдларим озгина қийналди. Иккинчи бўлимда эса ҳисобни ўзгартириш учун майдонга тушдик. Йигитлар икки карра куч билан йўқотишди. Стандарт ҳолатда иккинчи тўп киритилди. Учинчи голимизни пенальтидан урдик. Республикабошимизнинг учрашувга ташриф буюргани бизга мотивация бўлди. Шундан сўнг йигитларда иштиёқ кўтарилиб, иккинчи бўлимда яхши ўйин намойиш этишди. Мухлисларнинг қўллаб-қувватлови билан шогирдларим ғалаба қозонди.

- Жамоа ўйинида бироз тушунмовчиликлар мавжуд...

- Тезкор гол тактикамизга таъсир ўтказди. Шу боис, олдинга ўтишга мажбур бўлдик. Бу ҳали биринчи ўйин, шунинг учун йигитларда бироз хотиржамлик аломати сезилди. 

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика