Неймарнинг отаси: "Реал"? Ҳозирча йўқ, аммо..."
29 ноя 2017 13:56
Янгиликлар
Неймарнинг отаси: "Реал"? Ҳозирча йўқ, аммо..."
Неймарнинг отаси ўғлининг "Реал"га ўтиши ҳақидаги хабарларга изоҳ берди.
Олдинроқ, мадридликлар бразилияликни ПСЖдан Криштиану Роналду ўрнига харид қилиши эълон қилинган эди.
"Ўзгаришлар жуда тез бўлади. Бугун бундай фикр йўқ, аммо 5-6 йилдан сўнг нима бўлишини айта олмайман. Унинг ПСЖ билан узоқ муддатлик шартномаси бор. У клубга келганига бор-йўғи 3 ой бўлди, биз эса янги трансфер ҳақида гапиряпмиз. Бундай саволларга жавоб бериш қийин.
Неймар Европани тарк этиш ҳақида ўйламаяпти. Мақсадимиз - Европада ўйнашни давом эттириш. Бир неча йилдан сўнг у "Палмейрас", "Фламенго" ёки "Сантос"га йўл олиши мумкин, аммо ҳозирча буларнинг барчаси миш-миш" - дейди Неймарнинг отаси.
Ўхшаш янгиликлар
18:26
Рафинья Неймарнинг Жаҳон чемпионатида Бразилия терма жамоасига қўшилиши ҳақидаги саволга жавоб берди 3
championat.asia
Суперлига. "Нефтчи" захирадан тушганларнинг самарали ҳаракатлари эвазига "Локомотив"дан устун келди
ЛаЛига. Араухонинг голи "Барселона"га уч очко келтирди
Суперлига. Икки гол бекор қилинган ва уч пенальти белгиланган ўйинда "Пахтакор" "Сўғдиёна"ни мағлуб этди
Англия Лига кубоги. "Манчестер Сити" "Арсенал"ни мағлуб этди, Ҳусанов Англиядаги илк совринини ютди!
Фикрлар