Гвардиола навбатдаги рекордни ўрнатди

Khoja
23 мар 2026
Кеча "Манчестер Сити" Англия Лига кубогининг финалида "Арсенал"ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди ва турнир ғолиби бўлди.

"Ман Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола бу совринни бешинчи марта қўлга киритди. Аввалроқ мураббий 2017/18, 2018/19, 2019/20 ва 2020/21 мавсумларида ҳам Лига кубогида ғалаба қозонган.

Бу ютуқ испан мутахассисини турнир тарихида якка рекордчига айлантирди ва Брайан Клаф ҳамда Алекс Фергюсон (ҳар бири 4 мартадан ушбу мубосабақада ғолиб бўлишган) каби афсонавий мураббийларни ортда қолдирди.


KhojaМуаллиф
Манба: championat.com