

Янги битим муддати — 2031 йилгача. Аввалроқ хорватиялик футболчи Мадриднинг “Реал” жамоаси трансфер мақсадларидан ўрин олгани хабар қилинганди.
Гвардиол 2023 йилнинг ёзидан бери “шаҳарликлар” шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Хорватиялик футболчи ушбу давр мобайнида Англия жамоаси сафида 122 та ўйинда майдонга тушиб, 13 та гол урди ва 10 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Transfermarkt интернет портали берган маълумотга кўра, футболчининг трансфер қиймати 70 млн еврони ташкил этади.
Аввалроқ Йошко Загребнинг “Динамо” ва Германиянинг “Лейпциг” жамоаларида фаолият юритган.



