Неймар ПСЖга клубдан кетишни хоҳлаётганлигини айтди

Alisher
16 июл 2019, 10:44
ПСЖ ҳужумчиси Неймар ПСЖ спорт директори билан учрашув ўтказди.

Манбанинг хабарига кўра, бразилиялик клубдан кетиш ҳақидаги фикрини ўзгартирмаган ва буни бошқарувчига маълум қилган.

Аммо Неймар фаолиятини қайси клубда давом эттиришини хоҳлашига тўхталмаган. Унга "Барселона" ва "Реал" клублари жиддий қизиқмоқда.

Неймарнинг ПСЖ билан шартномаси 2022 йилга қадар давом этади.

Ўйинчи 2018/19 йилги мавсум ПСЖ таркибида 28та ўйин ўтказди. Унинг ҳисобида 23та гол ва 13та ассист бор. 

transfermarkt.de футболчини 180 миллион еврога баҳоламоқда. 

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Sky Sports

Сўнгги янгиликлар

Барча ›