Нестеров Иорданияга қарши ўйинларда майдонга туша олмайди
21 авг 2013 12:58
Янгиликлар

Нестеров Иорданияга қарши ўйинларда майдонга туша олмайди
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳамда Тошкентнинг «Бунёдкор» клуби дарвозабони Игнатий Нестеров, тиззасидан олган жароаҳти туфайли Иордания терма жамоасига қарши кечадиган ЖЧ-2014 плей-офф учрашувларини ўтказиб юборади.
Миллий терма жамоа дарвозабони 2 сентябр куни Германиянинг Мюнхен шаҳрига учиб кетади ва у ерда футболчининг тиззасида жаррохлик амалиёти ўтказилади. Таъкидлаш лозим, Нестеров миллий терма жамоанинг сўнгги йиғинини ўтказиб юборган эди. Шу тариқа, миллий терма жамоа ҳамда «Бунёдкор» дарвозабони мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади.
Маълумот ўрнида, Ўзбекистон миллий терма жамоаси Иорданияга қарши ўйин олдидан, 28 август куни Тошкентда навбатдаги йиғинини бошлайди. Хабарингиз бор, терма жамомиз 6 сентябрь куни Амманда Иордания терма жамоасига қарши ЖЧ-2014 саралаши, плей-офф босқичи илк учрашувида майдонга тушади. Жавоб ўйини эса, 10 сентябрь куни Тошкентда бўлиб ўтади.

Фикрлар