Миллий терма жамоа дарвозабони 2 сентябр куни Германиянинг Мюнхен шаҳрига учиб кетади ва у ерда футболчининг тиззасида жаррохлик амалиёти ўтказилади. Таъкидлаш лозим, Нестеров миллий терма жамоанинг сўнгги йиғинини ўтказиб юборган эди. Шу тариқа, миллий терма жамоа ҳамда «Бунёдкор» дарвозабони мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади.
Маълумот ўрнида, Ўзбекистон миллий терма жамоаси Иорданияга қарши ўйин олдидан, 28 август куни Тошкентда навбатдаги йиғинини бошлайди. Хабарингиз бор, терма жамомиз 6 сентябрь куни Амманда Иордания терма жамоасига қарши ЖЧ-2014 саралаши, плей-офф босқичи илк учрашувида майдонга тушади. Жавоб ўйини эса, 10 сентябрь куни Тошкентда бўлиб ўтади.