Неъматилло Қуттибоев: "Хато қилган жазосини олади"

Aslanov Jasurbek
8 апр 2024, 21:29
Про-лиганинг 5-туридан ўрин олган "Шўртан" - "Арал" (1:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Неъматилло Қуттибоев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида


- Қизиқарли ўйин бўлди. "Шўртан" ўтган турда "Машъал"га қарши баҳсдан сўнг бизга қарши жиддий тайёргарлик кўриши аниқ эди. Тўғрисини айтганда, бугун мезбонлар биздан кўра яхшироқ ўйнашди.


- Бугун "Арал" қайси чизиқда яхшироқ ўйин намойиш этди?


- Ҳимояда яхшироқ ўйнадик. Биринчи бўлимда 25 дақиқа яхшироқ ўйнадик. Кейин мезбонлар ўйинни кучайтиришди.


- Голдан сўнг қарши ҳужумда жамоа рақибни тутмоқчи бўлди. Бироқ хато эвазига гол ўтказиб юборди деб ҳисоблайсизми?


- Йўқ, хато эмас. Бу рақиб ҳужумчичисининг маҳорати эвазига юзага келди. Аслида голли вазият эмасди, кутилмаганда тўпни олдириб қўйдик.


- Бош билан кескин кураш юзага келгандаги вазиятни қандай баҳолайсиз?


- Ҳар икки жамоа вакили бирдек ҳаракат қилди. Бу билан ўз футболчимни оқламоқчи эмасман. Бироқ менга кўринишича, ҳар икки футболчи ҳаракатни бир вақтда бошлади.


- Қизил картчочкага муносабатингиз?


- Тўғри берилди деб ўйлайман. Хато қилган жазосини олади.


- "Насаф" жамоаси ҳимоячиси Жавоҳир Отамуродов билан шартнома имзолагандинглар. Шу йигит кўрсатаётган ўйин ҳақида фикрингиз?


- Жавоҳир бизларга кеч қўшилди. Ҳозир унда жисмоний ҳолати яхши эмас. Кўраяпмиз, у жамоамизда ўйнаб кета олади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia