UZ

Сўнгги янгиликлар

07:36Расман: Германиялик мутахассис "Нефтчи"да иш бошлади  0 01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  12 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  22 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  7 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  31 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  175 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  50 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  4 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4

Неъматилло Қуттибоев: "Биринчи бўлим тенг курашлар остида кечди. Жамоалар ўртасидаги даража учрашув тақдирини ҳал қилди" Янгиликлар

Неъматилло Қуттибоев: "Биринчи бўлим тенг курашлар остида кечди. Жамоалар ўртасидаги даража учрашув тақдирини ҳал қилди"

Ўзбекистон кубоги 1/8 финал "Арал" - "Пахтакор" (0:1) учрашувидан сўнг нукусликлар бош мураббийи Неъматилло Қуттибоев матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида

- "Пахтакор" жамоасини ғалаба ва кейинги босқич йўлланмаси билан табриклайман. Учрашувнинг биринчи бўлими тенг курашлар остида кечди. Иккинчи бўлимда футболчиларимда чарчоқ аломатлари сезилди. "Пахтакор" кўп вазиятлар ярата олди. Ўйин сўнгида эса улар гол уришди ва ғалаба қозонишди.

- Бугун "Пахтакор" жамоаси "Арал"дан жисмоний жиҳатдан устунлиги иккинчи тайм сўнгида билиниб қолди. Амалдаги чемпион ва Суперлиганинг энг кучли жамоаларидан бирига қарши ўйнаш қанчалик қийин бўлди?

- "Пахтакор" кучли жамоа эканлигини барча билади. Шунга қарамай, биз ҳужумкор футбол танладик. "Пахтакор" стадионинг майсаси табиий. Биз эса сунъий қопламада футбол ўйнашимизни биласизлар. Ушбу жиҳат ҳам футболчиларга бироз оғирлик қилди. Танаффусдан сўнг "Пахтакор" ҳужумга бўлган эътиборини янада кучайтирди.

- Ушбу учрашув аслида Нукус бўлиб ўтиши керак эди. Агар учрашув манзили ўзгармаганида "Пахтакор"га қанчалик қийин бўларди? Ўтган мавсум "Пахтакор" Нукусда 0:2 ҳисобида мағлуб бўлганини эслаймиз.

- Бу масала ҳақида ўйлаш нотўғри. "Пахтакор" топ жамоа ва бугунги учрашувда даража ўз сўзини айтди.



Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика