Неймар уни "шўнғувчи" деб атаган "Манчестер Сити" мухлиси билан жанжаллашиб қолди

Aslanov Jasurbek
25 фев 2015, 10:41
"Манчестер Сити"га қарши Чемпионлар лигаси ўйинидан сўнг "Барселона" ҳужумчиси Неймар билан нохуш воқеа юз берди.

Неймар учрашув якунланишига 10 дақиқа қолганда, ўз жойини Педро Родригесга бўшатиб берганда инглиз мухлиси уни "шўнғувчи" деб ҳақорат қилди. Неймар эса у билан жанжаллашиб кетди. Бу ҳолат ўйин якунланганишигача давом этди. Бразилиялик футболчини стюардлардан бири тўхтатиб қолди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com