UZ

Сўнгги янгиликлар

15:18Клублар ўртасидаги ЖЧ учрашувига уч минг мухлис келди. Бу турнирдаги энг ёмон натижа  0 15:12ВАР ва АВАР ҳакамлари учун ФИФА семинари бўлиб ўтади  0 14:57"Манчестер Сити"га янги сардор тайинланди  2 14:21Ўзбекистон Кубогидан ўрин олган “Бухоро” — ОКМК учрашувини бошқарадиган ҳакамлар номи маълум бўлди  1 14:15Пролига 10-турида ишловчи расмийлар эълон қилинди  0 13:38АПЛ 2025/26 мавсум тақвими эълон қилинди: МЮ 1-турда "Арсенал"ни қабул қилади  2 12:54"Манчестер Юнайтед" ўз футболчиси учун "Наполи"дан 25 млн. евро сўрамоқда  1 12:24Ильгиз Танташев клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати 2-тур ўйинида ишлайди  3 12:12Ўзбек футболи фахрийси Валерий Лёткин вафот этди  1 11:53Гвардиола клублар ўртасидаги ЖЧда кимлар ўйнаши ҳақидаги саволга жавоб берди  7 11:34Абдурауф Бўриев Шотландия клубига ўтиши мумкин эди, бироқ...  8 11:20Марказий Осиё. Қозоғистонда энг қиммат футболчи ўзгарди, Тожикистонда "Истиқлол" 4-ўринга тушди, "Аркадағ" эса кубок ярим финалига чиқди  1 11:05“Ал Насср“ футболчиси АПЛ грандига ўтиши мумкин  0 10:37Жаҳоннинг энг яхши ҳужумчилар рейтинги тузилди (топ-10)  3 10:10“Барселона“ йирик трансферни амалга оширишга яқин  6

Нега Тимур Кападзенинг Испанияга қарши ўйин олди ташкил этилган матбуот анжуманидаги фикрлари ҳеч бир ўзбек ОАВсида чиқмади? Янгиликлар

Нега Тимур Кападзенинг Испанияга қарши ўйин олди ташкил этилган матбуот анжуманидаги фикрлари ҳеч бир ўзбек ОАВсида чиқмади?

Футбол мухлисларининг кўпчилиги томонидан кечадан бери нима сабабдан Тимур Кападзенинг Испанияга қарши ўйин олди фикрлари чиқмагани муҳокама қилинмоқда.

Сабаби эса оддий Ўзбекистон ОТЖ билан биргаликда олимпиада йўлини босиб ўтган ЎФА матбуот хизмати вакили Парижга олиб кетилмаган. Шу сабабли ҳам кечаги Тимур Кападзенинг фикрлари ҳеч бир ўзбек ОАВсида чиқмади. Катта эҳтимол билан Парижда бўлиб турганларнинг ҳеч бирини кечаги матбуот анжумани аудиосини ёзиб олиш хаёлида ҳам бўлмаган.

Тўғри ,Ўзбекистондан бир гуруҳ ОАВ вакиллари бўлажак олимпия ўйинларини ёритиш учун юртимиздан учиб кетишди. Бироқ улар ушбу анжуманга улгуришмади.

Умид қиламизки, бугунги ўйиндан кейинги матбуот анжуманлари ва кейинги сафарги тадбирларда ўзбек ОАВ иштирок этади.

Бироқ нима учун қаторасига иккинчи йирик мусобақада терма жамоамиз ОАВ вакилисиз кетаётгани бироз ғалати.

Рейтинг: -47   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика