"Нефтчи" Туркиядаги йиғинни бошлади. Жамоа 4та ўртоқлик учрашуви ўтказади
21 янв 2022 18:00
Янгиликлар
"Нефтчи" Туркиядаги йиғинни бошлади. Жамоа 4та ўртоқлик учрашуви ўтказади
Манзилларига етиб борган "Нефтчи" аъзолари меҳмонхонага жойлашгандан сўнг, куннинг иккинчи ярмида илк машғулотларда қатнашди. Бугун ҳам бир марта машғулот ўтказган жамоа, эртадан бошлаб кунига икки маҳалдан шуғуллана бошлайдилар.
Анталья шаҳрида олиб борилаётган ўқув-машғулот йиғинлари доирасида "Нефтчи" 4 та назорат-ўртоқлик баҳсларида иштирок этади.
28 январь
"Нефтчи"— KF LLAPI (Косово)
2 февраль
"Нефтчи"—"Факел"(Россия)
6 февраль
"Нефтчи"—"Черноморец" (Украина)
9 февраль
"Нефтчи"—"Шинник" (Россия)
Туркиядаги йиғинларга жалб этилган футболчилар:
Акбар Тўраев, Машҳур Муҳаммаджонов, Шуҳратилло Раҳмонов, Муҳсин Убайдуллаев, Абдуллоҳ Олимов, Ҳусниддин Ғофуров, Иззатилла Абдуллаев, Суннатилла Абдуллажонов, Ҳусниддин Ғофуров, Мирзоҳид Ғофуров, Шерзод Каримов, Ойбек Қиличев, Лутфулла Тўраев, Умар Атҳамзода, Шодиёр Хожиматов, Сирожиддин Қўзиев, Дониёр Назруллаев, Дарко Станоевич, Даниэль Стойкович, Александр Ешич, Улуғбек Ҳошимов.
Шунингдек, ҳозирги кунда Ўзбекистон (U-18) терма жамоа йиғинига жалб этилган "Нефтчи" (U-18) ёшлар жамоасининг ярим ҳимоячиси Фаҳриддин Муҳаммаджонов 27 январь куни Туркияга йўл олиб, "Нефтчи" ихтиёрига келиб қўшилади.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Элит ОЧЛ. "Насаф" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
ЕЧЛ. "Барселона" "Эл Класико"дан аввал "Олимпиакос"ни йирик ҳисобда таслим этди
Фикрлар