"Нефтчи" тўрт йиллик қора анъанасига чек қўйди
05 авг 2013 08:28
Янгиликлар


"Нефтчи" тўрт йиллик қора анъанасига чек қўйди
Хабарингиз бор, кеча олий лиганинг иккинчи давра ўйинларига старт берилди.
Унга кўра, Фарғонанинг "Нефтчи" жамоаси якшанба оқшомида "Шўртан"ни қабул қилди. Ғузор жамоаси "Нефтчи" учун охирги йилларда ноқулай рақиб бўлиб келётганди. Сўзимизнинг исботи тариқасида шуни айтишимиз лозимки, "Шўртан" охирги тўрт мавсумдан буён Фарғонада мағлубиятга учрамай келаётганди. Лекин оралиқ танаффусда таркибини сезиларли равишда кучайтиришга эришган фарғоналиклар шу куни ўз майдонида фақат ютиши керак эди. Шу боис "Нефтчи" футболчилари 4 август куни ғалаба учун астойдил тўп сурди. Якунда улар ниятига етди. Захирадан майдонга тушган Отабек Исроиловнинг дубли фарғоналикларга қимматли уч очкони тақдим этди. Бу билан Амет Мемет жамоаси тўрт йиллик қора анъанасига чеқ қўйди.
Фарғонада бўлиб ўтган сўнгги тўрт учрашув:
18.05. 2012 "Нефтчи" - "Шўртан" 1:1
17.04. 2011 "Нефтчи" - "Шўртан" 0:0
04.06. 2010 "Нефтчи" - "Шўртан" 0:2
26.04. 2009 "Нефтчи" - "Шўртан" 1:1
Исломбек Рустамбеков
Фарғонада бўлиб ўтган сўнгги тўрт учрашув:
18.05. 2012 "Нефтчи" - "Шўртан" 1:1
17.04. 2011 "Нефтчи" - "Шўртан" 0:0
04.06. 2010 "Нефтчи" - "Шўртан" 0:2
26.04. 2009 "Нефтчи" - "Шўртан" 1:1
Исломбек Рустамбеков

Фикрлар