UZ

Сўнгги янгиликлар

22:18Лингард эркин агентга айланди  0 22:10ЖЧ-2026га қуръа ташланмоқда  33 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  4 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  5 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  3 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3 19:59Таҳсин, Цигер, Ресан, Дориев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 легионерлар рамзий терма жамоаси  4 19:39Ҳаким Фузайлов: "30 тур ҳакамлар ҳақида гапирмадим"  15 19:13Отабек Нарзуллаев: "Энди Суперлигада қолиш учун курашмаймиз, кучли бешталик учун ҳаракат қиламиз"  3 18:57Эрон чемпионати. "Ўзбек дербиси"да кучлар тенг келди, Ўрунов ва Ашурматов тўлиқ ўйнади  0 18:28Александр Хомяков: "Курашишда давом этамиз"  7 18:00Сардор Рашидов — "Нефтчи", Искандеров ва Шомуродов ҳақида   4 17:40Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди  57 17:33"Клуб уни шунчаки сотиб олмаган". "Ливерпуль" сардори Вирц ҳақида гапирди  0

"Нефтчи" сардори сариқ олиши, Бобир Абдихолиқов эса тўғридан-тўғри қизил олиши керак эди. 17-турдаги баҳсли вазиятлар юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси Янгиликлар

"Нефтчи" сардори сариқ олиши, Бобир Абдихолиқов эса тўғридан-тўғри қизил олиши керак эди. 17-турдаги баҳсли вазиятлар юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси

Суперлига. 17-турдаги баҳсли вазиятлар юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси

Жорий йилнинг 27 август санасида Суперлига 2024 йилги мавсумнинг 17-тури якунига етди. Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази мазкур учрашувлар тугагач, Эксперт-ҳакамлар комиссиясининг навбатдаги йиғилишини ўтказди ва тур доирасида кузатилган баҳсли вазиятлар таҳлил қилинди. Бу беллашувларда жами 5 та баҳсли вазият юзага келди.

Қуйида уларнинг батафсил изоҳи ва чиқарилган якуний қарорлар билан танишишингиз мумкин:

1-вазият. "Металлург" - "Динамо" тўқнашуви: меҳмонларнинг голи.

"Металлург" - "Динамо" учрашувининг 45+1-дақиқасида меҳмонлар ҳисобни очди. Бош ҳакам Найим Қосимов ўйиндан ташқари ҳолат қайд этилмаганини ва гол тоза урилганини қайд этди.

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда меҳмонларнинг 9-рақамли ҳужумчиси ўйиндан ташқари ҳолатда бўлган. Аммо у тўп учун ҳаракат қилмаган. Эксперт-ҳакамлар комиссияси томонидан бош ҳакамнинг қарори тўғри, деб топилди.



2-вазият. "Нефтчи" - "Олимпик" қарама-қаршилиги: баҳсли вазият.

"Нефтчи" - "Олимпик" учрашувининг 10-дақиқасида меҳмонлар жарима майдони ичида майдон эгаларининг 20-рақамли футболчиси тошкентликларнинг 18-рақамли футболчисининг қорин қисмига зарба берди. Бош ҳакам Иброҳим Исмоилов футболчини оғзаки огоҳлантирди.

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда фарғоналиклар вакили рақибига нисбатан атайин қўпол ҳаракат қилган. Мазкур ҳолатда футболчи сариқ карточка билан жазоланиши керак эди. Эксперт-ҳакамлар комиссияси томонидан ҳакамнинг қарори нотўғри, деб топилди.



3-вазият. "Локомотив" - "Қизилқум" қарама-қаршилиги: баҳсли пенальти.

"Локомотив" - "Қизилқум" учрашувининг 51-дақиқасида меҳмонлар қулай вазиятга эга бўлди. Тўп тошкентликлар жарима майдонига узатилгандан сўнг у номинал мезбонлар вакилининг қўлига тегди. Бош ҳакам Ғайрат Жўраев дастлаб учрашувни давом эттирди. Аммо ВАР ҳаками уни монитор ёнига чақиргач, рефери нуқтага ишора қилди.

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда ҳимоячининг қўли нотабиий ҳолатда турибди. Бу каби ҳолларда пенальти белгиланиши лозим. Эксперт-ҳакамлар комиссияси ҳакамларнинг қарорини тўғри, деб ҳисоблайди.



4-вазият. "Насаф" - "Андижон" қарама-қаршилиги: қизил карточка.

"Насаф" - "Андижон" учрашувининг 76-дақиқасида мезбонларнинг 10-рақамли футболчиси андижонликларнинг 19-рақамли аъзосининг оёғига бутсасининг таг қисми билан зарба берди. Бош ҳакам Аскер Нажафалиев футболчига иккинчи сариқ карточка кўрсатди ва уни майдондан четлатди.

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда футболчи рақибига нисбатан атайин қўполлик ишлатган. Бу каби ҳолларда футболчи эҳтиётсизлиги учун тўғридан-тўғри қизил карточка билан жазоланиши лозим. Эксперт-ҳакамлар комиссияси ҳакамнинг қарори нотўғри эканини маълум қилади.



5-вазият: "Бунёдкор" - ОКМК ўйини: баҳсли 11 метрлик жарима зарбаси.

"Бунёдкор" - ОКМК учрашувининг 59-дақиқасида номинал мезбонлар жарима зарбасига эга бўлди. Тўп жарима майдонига узатилгач, олмалиқликларнинг 9-рақамли футболчиси елка қисмига теккан. Бош ҳакам Шавкат Насибуллаев баҳсни давом эттирди.

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда меҳмонлар футболчиси тўп учун курашган ва тўп унинг елка қисмига теккан. Бу каби ҳолларда учрашув давом эттирилиши лозим. Ўз-ўзидан пенальти белгилаш учун асос етарли эмас. Комиссия бош ҳакамнинг қарорини тўғри, деб топди.


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика