UZ

Сўнгги янгиликлар

21:30"Манчестер Юнайтед" Мактоминини қайтармоқчи  0 21:08УЕФАдан яна бир бор Исроилни барча турнирлардан четлатишни талаб қилишди  1 20:51Златан А Серия, АПЛ ва ЛаЛигани солиштирди  0 20:28Пьер-Эмерик Обамеянг: "Бу жуда катта хато бўлганди"  1 19:57АҚШ ФИФАга Кеннеди марказини 2026 йилги ЖЧ қуръаси учун бепул тақдим этади  0 19:34"Бавария" Меньян учун "Челси" билан рақобатлашади  1 19:07Интизом — энг муҳими. Аморим МЮда қатъий қоида жорий қилди  0 18:41Қозоғистон клублари Левченко, Абрамов ва Кападзега қизиқмоқда  16 18:14Салоҳ етакчилигидаги Миср Ўзбекистон билан ўйинга тайёрланмоқда  10 17:52Расман: Манчини Қатар клубида иш бошлади  1 17:30Франция бугун масалани ҳал қила оладими ва Грузиянинг сўнгги имкони! Барчаси терма жамоаларнинг топ ўйинлари ҳақида  0 17:10Мисрлик журналист: "Ўзбекистонга қарши учрашув Африка Кубоги учун услубни синовдан ўтказиш имконияти дегани. Салоҳ Месси эмас"  2 16:46"Реал" стадиони номига ўзгартириш киритди  8 16:20Кристенсен: "Умид қиламанки, "Барселона"да қоламан. Менда Б режа йўқ"  1 15:51Жеррард Англия жамоаси бошқарувига келиши мумкин  0

"Нефтчи" қишки паузада қандай ўзгарди: Тўраев мураббий, Жалолиддиновнинг келиши, Норчаев ва РПЛ собиқ ўйинчиси Янгиликлар

"Нефтчи" қишки паузада қандай ўзгарди: Тўраев мураббий, Жалолиддиновнинг келиши, Норчаев ва РПЛ собиқ ўйинчиси

"Нефтчи" ўтган мавсум кўпларни ҳайрон қолдирди.

Жамоа узоқ вақт давомида мағлубиятсиз одимлади ва ҳаттоки чемпионлик учун ҳам даъвогарлик қилди, аммо якунда фақатгина бешинчи ўринда қолди.

Фарғоналиклар 2024 йилги мавсумга қандай ҳолатда келишди? Шу ҳақда гаплашамиз.


Таркиб ва трансферлар

"Нефтчи" мавсумлар оралиғидаги трансфер бозорида жиддий ишлади. Жамоага қуйидаги ўйинчилар келди:

Дарвозабон Санжар Қувватов ("Пахтакор");

Дарвозабон Ботирали Эргашев (ОКМК);

Ҳимоячи Манучехр Сафаров ("Локомотив");

Ҳимоячи Боян Цигер ("Кедах", Малайзия);

Ҳимоячи Хуршид Мухторов ("Турон");

Ярим ҳимоячи Жасур Жалодиддинов ("Олимпика"дан);

Ярим ҳимоячи Жавоҳир Қаҳрамонов ("Сўғдиёна");

Ярим ҳимоячи Кэтэлин Карп ("УТА Рад", Руминия);

Ярим ҳимоячи Санжар Қодирқулов ("Локомотив");

Ярим ҳимоячи Билол Тошмирзаев ("Турон");

Ҳужумчи Михай Роман ("Петролул", Руминия);

Ҳужумчи Шохруз Норхонов ("Бухоро");

Ҳужумчи Ҳусайн Норчаев ("Алания", ижара);

Ҳужумчи Беҳруз Облақулов ("Машъал");

Ҳужумчи Нсунгуси Эффионг ("Кёге", Дания).



Кўриб турганингиздек, жамоага кўплаб янги ўйинчилар келди. Аммо, кўп миқдордаги ўйинчилар жамоани тарк этишди ҳам – улар орасида Шароф Муҳитдинов ("Насаф"), Улуғбек Ҳошимов ("Сурхон"), Умар Адҳамзода ("Пахтакор"), Томислав Мрчела ("Рудес", Хорватия), Гиорги Никабадзе ("Навбаҳор"), Бачана Арабули ("Кённам", Жанубий Корея), Иззатилла Абдуллаев ("Локомотив"), Суннатилла Абдуллажонов ("Андижон"), Нодир Нематхонов ("Сурхон"), Алексей Ларин, Лутфулла Тўраев (фаолиятини якунлади), Фозил Мусаев,, Владимир Назаров ("Сурхон") бор.

Катта йўқотиш сифатида Владимир Назаров ва Умар Адҳамзодани кўрсатиш мумкин. Аммо, уларнинг ўрнига даражаси улардан паст бўлмаган ўйинчилар келди – Санжар Қувватов ва Жасур Жалолиддинов.

"Нефтчи"нинг деярли ҳар бир янги ўйинчиси катта қизиқиш уйғотади. Кэтэлин Карп узоқ вақт Россияда ўйнаган (РПЛ ва МФЛ клублари), Ҳусайн Норчаев "Алания"даги муваффақиятсизликдан сўнг Ўзбекистонга қайтди, Боян Цигер эса бир неча йил давомида "Навбаҳор"да ўйнаган. Ўзбекистонда ўйнамаган ва маҳаллий футбол мухлисларига нотаниш бўлганлар ҳам бор – Нсунгуси Эффионг (у учун турли манбаларга кўра, 25дан 125 минг еврогача пул тўлашган) ва Михай Роман.

"Келиш" ва "кетиш" трансферларини ҳисобга олсак, "Нефтчи" умумий олганда таркибни кучайтирди.


Йиғинлар ва ўртоқлик ўйинлари

"Нефтчи" Туркияда иккита йиғин ўтказди – 7-27 январь ва 1-22 январь. Жамоа бу вақт давомида 12та ўртоқлик ўйини ўтказди:

"Нефтчи" - "Хемстеде" (Нидерландия) – 0:0

"Нефтчи" - "СКА-Хабаровск" (Россия) – 1:1

Гол: Жалолиддинов.

"Нефтчи" - "Ленинградец" (Россия) - 1:0

Гол: Қодирқулов.

"Нефтчи" - "Елимай" (Қозоғистон) - 0:3

"Нефтчи" - "Лехия" (Польша) - 0:1

"Нефтчи" - "Ахмат" (Россия) - 0:1

"Нефтчи" - "Жетису" (Қозоғистон) - 3:1

Голлар: Норчаев (дубль), автогол.

"Нефтчи" - "Колхети-1913" (Грузия) - 2:0

Голлар: Роман, Тошмирзаев.

"Нефтчи" - "Сочи" (Россия) – 1:0

Гол: Норчаев.

"Нефтчи" - "Сочи" (Россия) – 2:2

Голлар: Жалолиддинов, Облақулов.

"Нефтчи" - "Тюмень" (Россия) - 2:1

Голлар: Норхонов, Гулямов.

"Нефтчи" - "Атирау" (Қозоғистон) – 1:1

Гол: Норчаев.



"Нефтчи" мавсумолди ўйинлар доирасида бешта ғалаба, учта мағлубият ва тўртта дуранг қайд этди. Натижаларда кўриб турганидек, фарғоналиклар йиғин сўнггида формани йиғиб олишган: олтита ўйинда тўртта ғалабага эришилган, икки бор дуранг қайд этилган.


Мураббийлар штаби ва клуб раҳбариятидаги ўзгариш

"Нефтчи" тизимидаги ягона ўзгариш Лутфулла Тўраевнинг мураббийлар штабига кириши бўлди. 35 ёшли футболчи ўзининг ажойиб фаолиятини якунлади ва эндиликда Виталий Левченкога ёрдам беради.



Бошқа маълумотлар

Фақатгина февраль ойининг охирига келибгина "Нефтчи"дан трансфер таъқиқи олиб ташланди. Фарғоналикларнинг собиқ ўйинчилар олдида қарзлари бор эди, шу сабаб уларга янги футболчиларни рўйхатдан ўтиш таъқиқланганди. Аммо, клуб бахтига бу масала ҳал этилди.

"Нефтчи"нинг янги мавсумдаги техник ҳомийси adidas бўлади. Фарғоналиклар ўтган йили Jako фирмаси томонидан тайёрланган либосларда ҳаракат қилишган.



"Нефтчи"нинг 2024 йилги мавсумдаги тахминий таркиби:

Катта эҳтимол билан Суперлиганинг илк турларида "Нефтчи"да шундай таркибни кўрамиз: Қувватов, Сафаров, Цигер, Жўрабоев, Мухторов, Карп, Гулямов, Жалолиддинов, Кахрамонов, Норчаев, Нсунгуси (4-2-2-2).



Николай Егоричев тайёрлади

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика