UZ

Сўнгги янгиликлар

08:40ФОТОГАЛЕРЕЯ. "ChaCha Мустақиллик Кубоги". Биринчи кун  0 08:39ПРО-лига. Бугун "A" гуруҳида 21-тур бўлиб ўтади  0 08:23ЕЧЛ саралаш босқичи. Кейинги босқичда ким ким билан ўйнайди?  0 08:06Месси бу йил Аргентина терма жамоасида ўйнамайди  1 07:48 Серхио Рамос: “Реал” Роналдусиз ҳам ғалаба қозона олади”  9 07:29ЕЧЛ саралаш босқичи. “Аякс, “Бенфика”, БАТЭ ва “Динамо” (Киев) кейинги босқичда, “Селтик” ва “Спартак” эса...  7 01:05Диего Годин: «Атлетико»нинг мақсади – ЕЧЛда ғолиб бўлиш»  0 00:41«Монако» вице-президенти Мбаппенинг ҳозирги нархини айтди  0 00:05Серхио Рамос: "Роналдунинг кетиши? "Реал" исталган футболчидан устун туради"  0 23:41«Валенсия» Россия терма жамоаси юлдузини ижарага олди  0 23:22FIFA 19 муқовасида Роналду ва Неймар бўлади  0 22:50Италия А сериясининг 1-туридан ўрин олган барча ўйинлар сукут билан бошланади  0 22:30ЕЧЛ. "Спартак" - ПАОК 0:0  0 22:05"Арсенал" янги мавсум учун 71 нафар футболчини рўйхатдан ўтказди  0 21:57Маттеус: "ЖЧда барча юлдузлар ажойиб ўйин кўрсатди, Неймардан ташқари"  0

“Нефтчи” охирги марта чемпион бўлганида таркибда кимлар бор эди? Янгиликлар

“Нефтчи” охирги марта чемпион бўлганида таркибда кимлар бор эди?

Фарғонанинг “Нефтчи” клуби сўнгги бор 2001 йилда Ўзбекистон чемпиони бўлган эди.

Ўша чемпионлик мавсуми ҳақида турли маълумотларни ёдингизга солиб ўтишга қарор қилдик.

2001 йил 9 ноябрь. Ўша куни “Нефтчи” аслида 20 июнь куни ўтказилиши лозим бўлган 17-турнинг қолдирилган учрашувида Тошкент вилоятининг “Дўстлик” жамоасини қабул қилди. Ғалаба Юрий Саркисян бошчилик қилаётган жамоанинг тарихда 5-бўлиб олтин медалларга эга чиқишини англатарди. Буни яхши англаган “Нефтчи” дастлабки дақиқалардан олдинга ташланди. Стадионни тўлдириб ўтирган ишқибозлар Умид Исоқов ва Мансур Саидов меҳмонлар дарвозасини ишғол қилганда ажойиб хурсандчилик билан голларни нишонлашганди. Айниқса, ўйиннинг охирги дақиқаларида яқинлашиб келаётган чемпионликни нишонлаш эсда қоларли бўлган. Охир-оқибат учрашув 2:0 ҳисобида фарғоналиклар муваффақияти билан тугади. Стадион эса том маънода “портлади”. Ғалаба, чемпионлик шаҳар кўчаларида байрам қилинганди.


Шундан бери орадан 17 йил вақт ўтди. Ўшандан буён фарғоналик ишқибозлар севимли жамоаларининг чемпионлигига бошқа гувоҳ бўлишгани йўқ. Ўша мавсум, чемпионликни келтирган учрашувни мухлислар ҳалигача мароқ билан эслашади. “Нефтчи”нинг уй ўйинларига ўша пайтларда ишқибозлар ташрифи ўйинга 3-4 соат қолгандаёқ бошланиб кетарди. Фарғона шаҳри кўчаларида ҳақиқий футбол муҳити юзага келарди. Марказий учрашувлар учун чипталар бир неча кун қолгандаёқ сотилиб кетарди. Ўшандай баҳсларни стадиондан томоша қилишнинг ўзи қийин саналарди. Аутсайдерлар келганда ҳам камида 8-10 минг атрофида мухлисларни кўриш мумкин бўларди. Ҳозир эса кўп нарсалар ўзгариб кетган. Чемпионат етакчиларига қарши учрашувларда ҳам стадионнинг тўртдан бири тўлмаяпти.

Шу ўринда Фарғона футболи тарихи ҳақида қисқача маълумот бериб ўтсак. 1912 йил Фарғонада ОСФ жамоаси ташкил этилган. Кейинроқ Қўқонда ҳам шундай жамоа фаолиятини бошлаган. ОСФ эса 1915 йил Туркистоннинг биринчи чемпионига айланган. Футбол ўйнашни Фарғона педагогик институти талабалари давом эттиришган. 1954 йил айнан улар “Буревестник” жамоасини ташкил қилишган. 1960 йилдан бу жамоага СССР чемпионати “Б” классида иштирок этиш имкони берилган. “Спартак” номи остида жамоа икки мавсум мусобақаларда қатнашган. 1962 йилдан “Нефтяник”нинг ўзи турнирда қатнашишга киришган. Ҳозирги қиёсга кўра иккинчи лигада узоқ муддат иштирок этган жамоа 1990 йил мавсумни муваффақиятли тамомлаб, биринчи лигага йўлланма олган. Клуб илк мавсумнинг ўзида 7-поғонадан ўрин олишни уддалаган. 1992 йилдан олий лигада қатнашишни бошлаган “Нефтчи” кетма-кет 4 марта Ўзбекистон чемпионига айланган. Кейин “Навбаҳор”, МҲСК, “Пахтакор” ва икки бор “Дўстлик” олтин медалга эга чиққан. Бу йилларда фарғоналиклар кумуш медални қўлга киритишган. Ниҳоят, 2001 йил Юрий Саркисян ва “Нефтчи” биргаликда 5-олтин медалларни тантана қилишганди.

Ўша йилги мавсумни бошидан эслаб ўтсак. “Нефтчи” мавсумга тайёргарлик чоғида ЎФФ Кубогида иштирок этганди. Бу мусобақа “Пахтакор” жамоаси хотира турнири ўрнига ташкил этилганди. Фарғона водийсида жамоалар икки гуруҳга бўлинган ҳолда қатнашишган. Унда “Нефтчи” икки таркиби билан иштирок этган. Биринчи гуруҳда фарғоналиклар қуйидаги натижаларни қайд этишган:

“Нефтчи” – “Цементчи” – 3:1
“Нефтчи” – “Риштон” – 2:1
“Нефтчи” – “Шаҳрихон” – 2:1
“Нефтчи” – “Косонсой” – 5:1

Финалда эса нариги гуруҳ ғолиби “Навбаҳор” билан тўқнаш келинган. Асосий вақтда Радкевич киритган тўпга наманганликлар жавоб қайтаришган. Пенальтилар сериясида “Навбаҳор” 4:2 ҳисобида ғалаба қозонган.
Қишки тайёргарлик жараёнида 5 назорат ўйини ўтказилган.

“Нефтчи” – “Есиль” – 1:0 (Исоқов)
“Нефтчи” – “Шахтёр” Қарағанда – 1:0 (Назариков)
“Нефтчи” – “Металлург” Новокузнецк – 3:0 (Тоиров, Р.Дўрмонов 2)
“Нефтчи” – “Андижон” – 3:0 (Холматов, Ни, Князев)
“Нефтчи” – “Шаҳрихон” – 2:0 (Райимжонов, Қўзибоев)


Шу тариқа мавсумга пухта ҳозирлик кўрилган. Мавсумни барқарор ўтказган “Нефтчи” чемпионат тугашига уч тур қолгандаёқ чемпионликни расмийлаштирган. “Дўстлик” билан учрашувда ўша мавсумдаги ўйинлари билан кўпчиликнинг эътиборини тортган Мансур Саидов кўпчиликнинг эътиборига тушганди. Ўша мавсумда чемпионликка ҳисса қўшганлар билан таништириб ўтамиз.

Абдумажид Тоиров ўнг қанотдан уюштирган рейдлари билан рақибларга муаммо туғдирганди. Сурхондарё футболчи тарбияланувчиси саналган Тоиров укаси Мақсуд билан бир неча йил “Нефтчи” шарафини ҳимоя қилган. Чемпионлик мавсумида Абдумажид 4 голга муаллифлик ҳам қилган. Ҳозир у “Бунёдкор” тизимида фаолият юритмоқда.

Холматов эса ҳамон футбол ўйнашда давом этяпти. Акмал “Нефтчи” аъзоси ва у жамоанинг анъана, қадриятларини белгилаб берувчи, уни ўзида акс эттирган кам сонли футболчилардан бири. Шундай руҳда тўп тепадиган ўйинчилар ҳозирги жамоага етишмаяпти.

Умид Исоқов айни пайтда тадбиркорлик билан банд. Ўз пайтида у каби ҳужумчилар олий лигада саноқли бўлган. Умид жамоадошлари вазият яратишини кутиб ўтирмасдан ўзи рақиб ҳимоясини ёриб ўтарди. Бир неча футболчини ортда қолдиришни осонгина уддаларди. Ўша мавсумда 32 учрашувда 28 гол урганининг ўзи барчасини кўрсатиб турибди. Бундай турдаги ҳужумчилар олий лигамизда қолмаган.

“Пахтакор” академиясида 2001 йил таваллуд топган ёшларга устозлик қилаётган Станислав Кудряшов ҳар бир ҳолатда охиригача курашиб, мураббийлар берган кўрсатма асосида жуда яхши ҳаракат қилганини эслаймиз. 2001 йил у 32 беллашувда майдонга туширилган.

Сергей Ни ҳужумларни ташкил қилиш йўналишини белгилаб берарди. Жамоадошларини қулай тўп оширишлари билан вазиятларга чиқарарди. Стандарт ҳолатлардан унумли фойдаланишга уринарди. Жуда ақлли футболчи сифатида таассурот қолдирган. Фаолиятини якунлагач, бир қатор клубларда мураббийлик қилди. Ўша йили 15 гол урган.

Владимир Радкевич ҳимоядаги ажойиб ўйинлари билан кўпчиликнинг ёдида қолган. Ҳамиша курашларга тайёр сифатида гавдаланарди. Узоқ масофага яхши тўп оширишларини ишқибозлар таъкидлаб туришади. Россияда “Ротор”, “Урал”, “СКА-Энергия” клубларида ўйнаган Радкевич бугунги кунда Пензанинг “Ротор” клубида мураббийлик қилаётгани ҳақида маълумотлар бор.


Анвар Бердиев хусусида ҳам шундай дейиш мумкин. У жарима майдони ичида энг хавфли ҳужумчилардан бири саналарди. Қанотдан оширилган тўпларга рақибни ортда қолдириб улгуришнинг ҳадисини олганди. Ўша йили 14 тўп киритган. Ҳозир “Андижон”да ўйнамоқда. Олий лигада гол уриш бўйича мутлоқ рекордчи ҳисобланади. 2003 йилги оғир жароҳатдан кейин ҳам фаолиятини давом эттиргани, 38 ёшида олий лигада гол уришда давом этаётгани таҳсинга лойиқ.

Ўша мавсум асосий дарвозабон вазифасини бажарган Георгий Забиров фарғоналик мухлислар ёдида яхши хотиралар билан қолган. Гоша жамоа олдинда бораётган пайтда тўпни ўйинга киритишда ўта айёр ҳаракат қиларди. Ўша йили 31 учрашувда дарвозасидан 24 тўп ўтказиб юборган. Ишончли ўйинлари билан ажралиб турарди. Россияда қуйи дивизион клубларидан бири тизимида ишлаб келаётгани ҳақида газетамизга берган интервьюсида таъкидлаб ўтганди.

Рустам Дўрмонов чемпионлик мавсумида 26 беллашувда 7 тўп киритган. Ўз даврида юртимиздаги энг кучли ҳужумчилардан бири “Навбаҳор”да иккинчи даврадан ишлаб келаётганди. У жамоанинг кучли, чўққига чиққан дамларида “Нефтчи” билан бирга бўлган. Айниқса, Равшан Бозоров билан ажойиб жуфтлик ҳосил қилишганди.
Отабек Шомуродов ярим ҳимояда фойдали ҳаракатлари билан ҳурматга сазовор бўлган. Ҳозир унинг жияни Элдор “Бунёдкор” ва миллий терма жамоамизда яхши ўйинлари орқали мухлислар меҳрини қозонмоқда. Саркисян Отабекни терма жамоага ҳам жалб этганди.

Абдусамад Дўрмонов укаси Дўрмон билан биргаликда Фарғонада кўплаб муваффақиятларга эришган. Ҳар иккиси Юрий Вазгеновичнинг меҳрини қозонгани сабабли футболчилик фаолиятини тугатгандан кейин клуб тизимида ишлашга қолишганди. Орада катта Дўрмонов жамоадан кетди, лекин барибир уни ортга қайтаришди. Айни пайтда Абдусамад “Нефтчи” учун меҳнат қилишда давом этмоқда.

Мансур Саидов фаолиятини асосан бир клубда ўтказиб келяпти. Ўз-ўзидан “Нефтчи”да экани тушунарли. Тушунарсиз ҳолат юзага келган пайтда водийнинг бошқа жамоасида ўйнаб турди. Ўша йили у ўзининг ажойиб ўйинлари билан мухлислар эътиборига тушганди. Мавсум кашфиётларидан бири сифатида эътироф этилганди. 23 учрашувда 3 тўп киритган. Улардан бирини “олтин” беллашувда “Дўстлик” дарвозасига урган.

Украиналик ҳимоячи Валентин Поддубний баҳайбат кўриниши билан ҳар қандай рақибни чўчитиб юборишга қодир эди. Ҳаводаги курашларда дарвозабонлардан устун кела оларди. Ўзбекистондаги фаолиятидан ташқари Қозоғистон ва Украина клубларида тўп тепган. “Насаф”да ҳам ишончли ўйинлари билан ёдда қолган.

Шерзод Райимжонов ҳам ҳалигача “Нефтчи”да фаолият юритиб келмоқда. У жамоанинг ташкилий ишларида ва мураббийларга ўз маслаҳатлари билан ёрдам беради. Майдонни яхши кўриши билан кўзга ташланарди. Турган жойининг ўзида тўпни аниқ ошириб, ҳужумни кутилмаганда кескин кўринишга олиб келарди. Шундай типдаги диспетчер футболчилар ҳозир камайиб кетганини тан олишимиз лозим.


Якуб Меметов ва Равшан Маталиев ҳам ҳимоядаги ўйинлари билан ёдда қолишган. Кейинчалик улар Россияга кўчиб кетишгани тўғрисида эшитганмиз. Уларни кўплаб ишқибозлар яхши гаплар билан эслаб туришади.

Қирғизистонлик Илья Коваленко кейинроқ жамоанинг асосий ҳужумчиларидан бирига айланганди. Баъзида у ўта қулай имкониятлардан фойдалана олмасди, бироқ баъзан жуда қийин вазиятлардан дарвозани ишғол этарди. Бўйи баландлиги сабабли кўпроқ ҳаводаги яккакурашларга кўпроқ киришарди. “Нефтчи”дан сўнг “Металлург”да тўп тепди. Кейинги тақдири қандай кечгани ҳақида маълумотга эга бўлмадик.

Темур Кападзе ўша йили ҳужумда ўйнарди. Ўринбосарлар сафида тўпурарлик маҳоратини кўрсатган. 2001 йил олий лигада 8 баҳсда 2 тўп киритган. Ҳар икки голни Фарғонада “Пахтакор”га қарши учрашувда киритгани қизиқ ҳолатлардан биридир. Натижада кейинги мавсумни у Тошкентда бошлаганди. Кападзе футболимиз тарихида энг совриндор ўйинчилардан бирига айланди. У ноябрда яна бир чемпионлигини нишонлаш имкониятига эга.

Александр Писарев чиройли голлар уришда беназир ўйинчилардан бири сифатида таассурот қолдирган. Чалқанча ва акробатик голларни тез-тез уриб турарди. Кейин юртимизда бошқа жамоалар сафида ўйнади. Яқин пайтларда у ҳақида маълумотга эга бўлмадик.

Ҳимоячи Виталий Петров ўша йили “Металлург” таркибида ҳам ўйнаган. Кейинчалик Россияга кўчиб кетгани айтилганди. Аниқ маълумот топа олмадик.

Дарвозабон Владислав Филиппов кўп йиллар Фарғонада ишқибозларнинг меҳрини қозонган футболчилардан бири эди. 1990-йилларда жамоанинг ғалабаларига катта ҳисса қўшган. Ўша йили 5 ўйинда 3 гол ўтказган. Фаолиятини тугатгандан сўнг Россияда қолгани тўғрисида гаплар бор.

Антон Назариков айни пайтда Россия қуйи лигаси иштирокчиларидан бири Медвежьи Озёра шаҳрининг “Медведи” клубида бош мураббий бўлиб ишлаётганини билдик. 2001 йил у 3 учрашувда майдонга туширилганди.

Мақсуд Тоиров кейинроқ асосий ўйинчилардан бирига айланди. Чап қанотда ишончли ҳаракатлари билан олқишларга сазовор бўлган.


“НЕФТЧИ”-2001


Футболчи

Туғ.сана

Ўйин          

Гол      

Абдумажид Тоиров

05.08.1974             

33

4

Акмал Холматов

04.04.1976

33

7

Умид Исоқов

22.12.1978

32

28

Станислав Кудряшов                  

20.08.1975

32

-

Сергей Ни

03.08.1975

32

15

Владимир Радкевич

31.03.1976

32

5

Анвар Бердиев

11.05.1978

31

14

Георгий Забиров

01.06.1974

31

-24

Рустам Дўрмонов

28.01.1969

26

7

Отабек Шомуродов

21.07.1974

26

-

Абдусамад Дўрмонов

15.11.1965

23

-

Мансур Саидов

01.11.1983

23

3

Валентин Поддубний

05.07.1974

22

1

Шерзод Райимжонов

28.04.1979

19

1

Якуб Меметов

09.07.1975

16

-

Равшан Маталиев

05.03.1978

12

-

Илья Коваленко

17.04.1980

9

1

Темур Кападзе

05.09.1981

8

2

Александр Писарев

21.07.1973

8

3

Виталий Петров

01.04.1974

6

-

Владислав Филиппов

22.05.1971

5

-3

Антон Назариков

02.07.1980

3

-

Мақсуд Тоиров

13.01.1978

2

-


 


2001 йилги мавсумда турнир жадвали якунда қуйидагича кўриниш олган:


1.               

“Нефтчи”                    

34         

27        

3         

4        

93-27        

84      

2.

“Пахтакор”

34

23

3

8

72-32

72

3.

“Насаф”

34

22

5

7

80-45

71

4.

“Навбаҳор”

34

20

1

13

79-52

61

5.

“Академия”

34

16

11

7

72-45

59

6.

“Қизилқум”

34

16

5

13

48-35

53

7.

“Андижон”

34

15

3

16

64-58

48

8.

“Бухоро”

34

15

3

16

57-58

48

9.

“Дўстлик”

34

14

5

15

73-60

47

10.

“Сўғдиёна”

34

14

5

15

45-51

47

11.

“Трактор”

34

13

7

14

54-58

46

12.

“Динамо”

34

14

3

17

62-68

45

13.

“Зарафшон”

34

11

7

16

50-59

40

14.

“Металлург”

34

9

12

13

42-60

39

15.

“Сурхон”

34

12

2

20

42-71

38

16.

“Кимёгар”

34

9

7

18

36-60

34

17.

“Турон”

34

8

6

20

36-77

30

18.

“Семурғ”

34

2

4

28

36-125

10



 Беҳзод НАЗАРОВ.

Рейтинг: +68   

Фикрлар

+22   
12 фев 13:32:35
Анвар Байжанов
Уффни хатоси пахтани терма жамоа маркази киламиз деб бошка жамоларни синдиришди натижада ракобат йуколди.
+15   
12 фев 12:48:58
ЮВЕНТУС (ТУРИН)
Нефтчи таркибидаги икки Сергей ажойиб футболчи эди! Бири 8 ва бири 9 ракамларда уйнарди! Ёши катта футбол ишкибозлари гап кайси футболчилар хакида кетганини пайкаган булсалар керак!
+12   
12 фев 14:35:42
Haliljon
Нефтчи селекция ишларини устаси эди.Эсимда бор Совет Армияси сафида Россияниниг Киров шахрида хизмат килганман.Нефтяник-Динамо -Киров уртоклик учрашувидан сунг Саркисян Динамо -Киров уйинчиси Сергей Лебедев билан сухбат утказиб Фаргонага олиб келган эди.Саркисян кайси еш уйинчини келажагини кура олар эди.Хамда хакикий психолог эди.
+9   
12 фев 14:56:40
madrid
Ха хақиқатанхам уша пайтлардаги чемпионат кучли эди. 94 осиё уйинлари ғолиблиги мана шуни исботи. Нефтчига келсак жуда ажойиб уйин курсатишарди, шархларда айтишарди турт карра Узбекистон чемпиони деб, (бешинчи чемпионлик бироз танафусдан кейин булган). турт карра дегани барибир бошқача эшитиларди. Омад.
+8   
12 фев 14:08:09
Megamuxlis2
Djurayev1973@mail.ru фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Марҳум Президентимизнинг "Пахтакор" нега чемпион бўлмайди деган гапларини УФФ нотўғри тушуниб, Суний чемпионлик (судьялар ёрдами билан) бошланган. Шундан кейин футбол орқага кетди. Мухлислар йўқолди. УФФнинг олдинги раҳбарининг виждонига хавола бу ишлар.....
UFFni oldingi raxbarlarida vijdon degan narsa umuman yo‘q. Agar vijdon bo‘lganida JCHga chiqardik yoki JCHga chiqolmaganimiz uchun uzir deb uzr so‘rashardi. Va, Paxtakor va Metallurg o‘yini mashmashasidan kegin Paxtakorni shunaqa qattiq jazolayman deb kegin indamay ketib qolmasdi... xullas eski raxbarladda vijdon umuman yo‘q.
+7   
12 фев 14:20:28
Elyor Ziyo
Умид Исоков 23 ёшида 28 та гол урибди. Хозирги 23 ёшлиларчи?????
+7   
12 фев 13:53:11
mansurbek87
Xa adolatli chempionat uzbda shu yili tugagan edi
+5   
12 фев 16:49:56
Фитфиллион Madrid
Уша вактда баъзи одамлар стадионга кира олишмас эди одам куплигидан, мен узим хам Навруз куни булган ОЧЛ.ни уйинига кулимда билетим билан ташкарида колиб кетганман. Эх у вактлар....
+5   
12 фев 15:29:39
Championat.uz
Хорошо помню игру с Пахтакором в начале второго круга в Фергане. По сути эта игра решала судьбу чемпионства. Переполненный стадион. На игре присутствовал главный тренер сборной Узбекистана Владимир Сальков. Игра была зрелищной. Акмаль Холматов был лучшим на поле. В тот день Нефтчи 4-1 выиграл и открыл себе прямую дорогу к чемпионству. Какой был матч! Сколько эмоций! Голос сорвали до хрипоты. Салькову очень понравился Холматов, но он уже играл за сборную Таджикистана. Таких матчей сейчас очеееень мало, если они вообще есть. Это был последний год, когда чемпионом становилась нестоличная команда. Будем надеяться, что ситуация изменится в нашем футболе и в этом плане тоже.
+5   
12 фев 15:21:51
superstar
Shundan keyin 2002 yilda sun'iy Paxtakor tuzildi. Asosiy maqsad terma jamoa manfaatini ko'zlab respublikadagi barcha yosh iqtidorli futbolchilar Paxtakorga olib kelindi. va bu jamoa ketma ket besh yil chempionlikni ham kubokni ham hech kimga bermadi. Lekin bu soxtalik ozini oqlamadi. Chunki Terma jamoa har doimgiday JCH saralash bosqichida "yeb" qo'ydi. Natijada Chempionatga qiziqish pasaydi. Chunki hamma kim chempion bo'lishini bilardi. Chempionat tabiiy ravishda rivojlanitirilishi kerak. Neftchini Neftchi qilgan Yuriy Sarkisyanga tasanno aytaman. Fargonalik mutasaddilarga esa insof tilayman. Uyat ularga!
+5   
12 фев 14:30:13
Шухрат
☆Sadriddin☆ фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Salom. Yo'g'ey qatliksiz xozirda Ilya nima ish bilan shug'ullanyapti??
ман Кызыл-кыяданман
+5   
12 фев 13:34:58
Marufjon
STadiyonga 1 kilametir qoganda ayoq qollar qaltirap qolaridi hayajondan har bir oyinga
+5   
12 фев 13:17:44
Козимбек
Ю.Саркисян ҳақидаги "Феномен Ю.Саркисяна-жизнь в футболе деган китобда Вазгеничнинг бир гапи менга қаттиқ таъсир қилди. У Нефтчи бош мураббийлигига тайинланаётганда, хеч ким менга халал бермасин, ана шунда сизлар сўраган натижани қилиб бераман деган. Ишонамизки суперлигага қайтарилган Нефтчи янгиланган тарзда, яраланган шердек ўзини кўрсатади. Бир пайтлар вилоят марказига кўчирилган Насаф бугунги кунда бутун ўзбек футболининг юзига айланди. Албатта Нефтчи ҳам ЎФА раҳбарларини, ишонч билдирган барча мухлислар ишончини оқлайди.Шу ўринда энг оғир паллаларда Фарғоналик муҳлисларни қўллаб туришган водий дербиларини соғинган Навбахор мухлисларига, ўзбек классикосини қўмсаган Пахтакор мухлисларига, шунингдек барча жамоалар муҳлисларига миннатдорчилик билдирамиз. Зеро футбол бир ўйин, одамийлик оқибат, ўзбекона одоб хеч биримизни тарк этмасин.
+5   
12 фев 12:57:25
ФутболN1
Бу ерда айникса 2001йилги таркиблар айтилибди. Ундан олдинлариям Фаргонани фахрий мухлислари эслашади яхши Вечеслав Князев деган суперзарба сохибини яна Степан Атоян, Завальнюк деганлари буларди. 1998-1999 йиллар хизматим Маргилонда утганда бизни этишарди Нефтчини уйинларига. Жудаям кучли жамоа эди уша даврларда.
+5   
12 фев 12:56:49
Даврон Сулаймонов
Кандай жамоамиз бор эдия. Хар уйинга Бувайдадан борардик юз километр босиб. Чемпионлар лигаси булса иккида кирардик уйин олтида бошланарди. Куешни тагида сувсиз олти соат утирардик. Лекин афсусланмасдик. Бир кун кайтиб коларсан Нефтчи. Уша машхур Пахтакор билан дербиларингам кайтиб колар.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Суперлига. Қўқонда ғолиб аниқланмади Суперлига. Қўқонда ғолиб аниқланмади
Суперлиганинг 21-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" -...  187
Суперлига. "Бухоро" асосий футболчиларисиз "Навбаҳор"га ютқазди Суперлига. "Бухоро" асосий футболчиларисиз "Навбаҳор"га ютқазди
Суперлиганиг 21-туридан ўрин олган "Навбаҳор" -...  145
«Локомотив» киберфутболчиси Осиё ўйинларида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади «Локомотив» киберфутболчиси Осиё ўйинларида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади
Ўзбекистонда Электрон компьютер спорти федерацияси ташкил этилди,...  112
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг