UZ

Сўнгги янгиликлар

18:46"Аякс" "Арсенал" собиқ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқда — Here We Go!  0 18:19Нойер жароҳат олди  2 17:50Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси "Арал" жамоаси аъзолари билан учрашди  4 17:25Гвардиола: "Жуда қийин бўлди, "Кристал Пэлас" жуда кучли"  0 17:08TVCOM'да бугунги тақвим: АПЛ ўзбек шарҳида ва бошқалар  0 16:39ФИФА платформасига интеграция: ПФЛ клубларга қатъий талаб қўйди  1 16:14"2027 йилги футбол бўйича U-20 Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент Қарори эълон қилинди  0 15:40Тошкент футболи — 100 ёшда  2 15:18МЮ истеъдоди атрофида ажиотаж: 12 та клуб у учун саф тортди  2 14:50Гвардиола "Манчестер Сити" ҳимоячисини мақтади  4 14:22Ла Лигада навбатдаги истеъфо  0 13:53Ван Дейк Салоҳ билан суҳбати ҳақида гапирди  2 13:24"Эмери эффекти": "Астон Вилла" клуб рекордини ўрнатди  11 12:56Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади  51 12:28Мадрид клуби "Манчестер Юнайтед" ҳимоячисини кузатмоқда  2

“Нефтчи” мухлисларига миннатдорчилик билдиради Янгиликлар

“Нефтчи” мухлисларига миннатдорчилик билдиради

Хабарингиз бор, 26 август куни жамоамиз “Пахтакор” марказий стадионида Миржалол Қосимов бошчилигидаги “Бунёдкор” клубига қарши майдонга тушди.
 Ўша учрашувда “Нефтчи” мағлубиятга учраган бўлса-да, жамоамиз кўрсатган ўйин мухлисларга ёққани ҳақидаги фикрлар янграмоқда. Ҳақиқатдан ҳам шу куни омад “Нефтчи”дан юз угирмаганида Тошкентдан ғалаба билан қайтишимиз ҳам мумкин эди.

Энди асосий мавзуга қайтсак, мазкур баҳс олдидан клуб расмий сайти орқали жамоа мухлисларини Тошкентда ҳам бизни бевосита стадионда қўллаб-қувватлашлари ҳақида мурожаат этгандик. Зеро, айнан мана шундай мухлислар туфайли “Нефтчи” сафар ўйинларида ҳам рақибидан ҳайиқмай ҳаракат қилмоқда.

Хусусан, душанба куни “Пахтакор” стадионига “Нефтчи”нинг кўплаб мухлислари ташриф буюришди. Уларнинг ҳайқириқлари бутун стадионни ларзага келтирди. Бу ҳолатни кўрганлар бу ўйинда мезбон ким ўзи деган савол билан мурожаат этишди.

Тан олиш керак, шу куни сиадионига келган ишқибозларнинг асосий қисмини “Нефтчи” мухлислари ташкил этганди. Бутун учрашув давомида стадионда “Нефтчи, “Нефтчи” деган ҳайқириқлар эштилиб турди. Бир сўз билан айтганда, фарғоналик футбол мухлислари яна бир марта барчанинг ҳавасини келтиришди. “Нефтчи” ўз ишқибозлари билан фахрланиб келиши бежиз эмаслигига амин бўлишди. Бу албатта жамоа аъзоларига қўшимча куч бағишлади.

Мухлисларимиз довон ошиб бўлса ҳам жамоамизни бевосита стадионда қўллаб-қувватлашгани учун клуб раҳбарияти, мураббийлар штаби, футболчилар ва клубнинг бошқа ходимлари сизларга миннатдорчилик изҳор этади.

Ҳар доим “Нефтчи”га шундай қўллаб-қувватлаб туринглар, жамоамиз эса сизларни қувонтиришни давом этади. Яна бир марта бизни уялтириб қўймаганингиз учун сизларга раҳмат айтамиз.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика