UZ

Сўнгги янгиликлар

19:30Эрон чемпионати. "Трактор" "Шамс Азар" меҳмони бўлди, Ҳамробеков 56 дақиқа ўйнади  0 19:13Расман: Ўзбекистон МТЖнинг дарвозабонлар бўйича собиқ мураббийи ОКМКда иш бошлади  1 18:56​Расман: "Андижон" грузиялик футболчи трансферини эълон қилди  2 18:36"Барселона" ва АПЛ клублари Камерун терма жамоаси ҳужумчисини кузатмоқда  1 18:07"Хоразм" футболчиси "Сурхон"га ўтмоқда  0 17:39"Ювентус" ва "Рома" афсонаси Левандовскини "Милан"га ўтишдан огоҳлантирди  1 17:05Азмиддинов "Андижон"дан кетди  8 16:38"Барселона" АПЛ жамоаси ҳимоячисининг трансфери бўйича музокара олиб бормоқда  1 16:10"Шўртан" ҳимоячиси "Андижон"га ўтди  6 15:47City Football Group Ҳиндистон клубидаги улушини сотди  0 15:23"Ўйлашимча, ЖЧда гуруҳдан чиқамиз" — Анзур Исмоилов  11 15:18Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  15 14:59Андрей Шипилов "Андижон" футболчисини "Қўқон-1912"да кўрмоқчи  2 14:36Ўзбекистон футболчилар уюшмасининг 2025 йилги бош ассамблеяси ўтказилди  1 14:15Эргашев "Навбаҳор" билан хайрлашди  2

“Нефтчи мухлислар гуруҳи”га марҳамат! Янгиликлар

“Нефтчи мухлислар гуруҳи”га марҳамат!

Теглар :  Нефтчи
Янги мавсум аввалида “Нефтчи” мухлислар жамоаси таркиби қайтадан тузилди ва Олий лига-2016 давомида фарғоналик футболчиларни қизғин тарзда қўллаб-қувватлаб келмоқда.

Айтиш керакки, “Нефтчи” ПФК ҳамда “Нефтчи” мухлислар жамоаси ўртасида яхши алоқалар йўлга қўйилган. Клуб мунтазам равишда фан-клуб аъзоларини қўллаб келади.  Давралар оралиғидаги танаффусдан фойдаланиб,  “БЕК” тахаллуси билан фарғоналик ишқибозларга танилган  “Нефтчи мухлислар гуруҳи” раҳбари Қудартилло Маҳмудов билан суҳбат қурдик.

–  Узоқ йиллардан бери жамоанинг ашаддий мухлисиман, – деб гап бошлади Маҳмудов – Шу сабабли қишда анчагина фаолияти оқсаб қолган “Нефтчи” фан-клубини  яна қайта тиклаш борасида ҳаракат бошладик. Клуб раҳбарлари ҳам бу борада бизга ёрдам беришди. Шукурки, ҳаракатлар бесамар кетмади. Жамоанинг ашаддий мухлисларини йиғиб “Нефтчи мухлислар гуруҳи”га асос солдик ва қўлдан келганча хар бир баҳсда “Нефтчи”га ишқибозлик қиляпмиз. Клубнинг молиявий қўллаб-қувватлаши натижасида, фан-клуб вакилларини махсус футболкалар билан таъминладик. Мамлакатимиздаги бошқа фан-клуб вакилларига алоқага чиқиб, улар билан дўстона муносабатларни ўртанишга интиляпмиз. Хуллас, бу борада самарали ишлар ҳали ҳамон давом этмоқда. Иккинчи даврада ҳам “Нефтчи мухлислар гуруҳи” сафини янада кенгайтириб, 12-ўйинчи сифатида жамоа ғалабаларига ҳисса қўшмоқчимиз.



–  Айтингчи, “Нефтчи мухлислар гуруҳи”га қўшилиш учун нима қилиш керак бўлади ?

–  Албатта мухлислар бевосита менга мурожаат қилишлари мумкин бўлади. Доим севимли жамоамизни қувончли ва оғир кунларида бирга бўлиш истагида бўлган, мухлислик маданиятига амал қиладиган ашаддий мухлисларни сафимизги чорлаб коламиз. Бунинг учун +998 93 982 10 82 рақамлари орқали алоқага чиқишлари мумкин. “Бунёдкор” билан ўйингача қабул жараёни давом этади, – деб фикрларини якунлади “Нефтчи мухлислар гуруҳи” раҳбари.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика