"Нефтчи": Эртадан машғулотлар бошланади

Narzulla Saydullayev
19 фев 2018, 16:27
Кеча оқшом “Нефтчи” жамоаси Тошкент йиғинини якунлаб Фарғонага қайтиб келди.

Бугун жамоа аъзоларига бир кунлик таътил берилди. Эртадан эса футболчилар Қиргулидаги қароргоҳда жам бўлишади ва яна машғулотлар бошланади.

Эслатиб ўтамиз, Сергей Ковшов шогирдлари Суперлиганинг илк турида Қаршининг “Насаф” жамоасини қабул қилишади.  Учрашув 1 март куни “Истиқлол” стадионида бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcneftchi.uz

Сўнгги янгиликлар

Барча ›