UZ

Сўнгги янгиликлар

19:25АПЛнинг жорий мавсуми сўнгги йиллардаги энг зерикарлиси бўлмоқда  0 18:52"Кремонезе" дарвозабони ўйиндан кейин стадионда қолиб кетди  0 18:30"Локомотив" легионерининг ҳаётий ҳикояси  1 18:25Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  21 18:03"Металлург" тажрибали ҳужумчини таркибга қўшиб олади  6 17:38Гвардиола "Манчестер Сити"нинг ЕЧЛдаги ўйини олдидан йўқотишлар рўйхатини очиқлади  5 17:04Мексикада футбол ўйини вақтида 11 нафар одам отиб ўлдирилди  2 16:38Касадо "Барселона"дан кетиши ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди: "Мен ҳеч қачон таслим бўлмайман"  11 16:10Расман: Нурлан Ибраимов — "Локомотив" футболчиси  1 15:49Мартин Эдегор: "АПЛда ҳеч қачон осон бўлмайди"  3 15:27"Пахтакор" Косово жамоасига ютқазди  11 14:37ПСЖ собиқ футболчиси Индонезияда ўйнайди  1 14:04Рой Кин Майкл Кэррик МЮга мос келмайди деб ҳисоблайди: "Икки ўйинда ҳар ким ғалаба қозониши мумкин"  15 13:43Бугунги ўйинлар: “Ал Насср” уйда, АПЛда 23-турнинг охирги баҳси ва бошқалар  0 13:17"Арсенал" "Реал" ҳимоячисини сафига қўшиб олмоқчи  1

"Нефтчи": Дастлабки йиғин якунланди Янгиликлар

"Нефтчи": Дастлабки йиғин якунланди

15 декабрдан ўз қароргоҳида тўпланган “Нефтчи” аъзолари икки ҳафталик йиғинни якунлади.
Бугунги кунда таркибда юз бераётган ўзгаришлар ишқибозларнинг диққат марказида турибди. Олдинроқ хабар берганимиздек, “Нефтчи”нинг собиқ ўйинчилари – Мансур Саидов ва Бахтиёр Ёқубов жамоа билан шартнома имзолади. Шунингдек бу йил асосий таркибда ўзини кўрсатишга эришган айрим ўйинчилар билан шартнома имзоланмоқда. Хусусан ҳимоячи Жаҳонгир Меҳмоновнинг келаси йил ҳам “Нефтчи”да ўйнаши аниқ бўлди.

Ижара асосида ярим мавсум тўп тепган Сардор Раҳмонов ҳам “Локомотив” билан шартномаси якунланиб бораётгани сабабли яна “Нефтчи”га қайтиб келди. Иқтидорли ҳимоячининг катта эхтимол билан келгуси мавсум ҳам яна жамоада ўйнаши кутилмоқда. МАълум муддат "Қўқон-1912" машғулотларида иштирок этган Иззат Ғаниев ҳам яна "Нефтчи" ихтиёрига қайтди. Шунингдек мураббий Андрей Фёдоровнинг ҳам Москвадан қайтиб келганини айтиб ўтиш лозим.

Дарвозабонлар билан Баҳодир Шамшиддинов ишламоқда. Сардор Қобулжоновга муносиб рақобатчи топиш мақсадида айрим посбонлар билан музокара ўтказилмоқда.

Жамоа билан хайрлашган ўйинчиларга келадиган бўлсак, Руслан Мельзиддинов Эрон клубидан тушган таклифни қабул қилиб, форс юртига жўнаб кетди.

Отабек Зокиров эса ўзини "Бунёдкор"да синаб кўришни билдирган.

Бу йил ёшлар жамоасида ўйнаган Шохруҳ Холматов эса айни дамда "Қўқон-1912" машғулотларида иштирок этмоқда.  

Албатта йўқотишлар ўрнини муносиб равишда тўлдириш мақсадида раҳбарият бир қатор ўйинчилар билан музокара ўтказмоқда. Агарда улар билан расман келишувга эришилса, номлар ошкор этилади.

29 декабрь йиғиннинг сўнгги куни бўлгани учун мураббийлар футболчиларни икки таркибга ажратган холда, ўйин ташкил этди.

“Яшиллар” ва “Қизиллар” ўртасида кечган учрашувда “Қизиллар”нинг қўли баланд келди, 4:1.

Голлар: Шерзод Ҳакимов, Бахтиёр Ёқубов (2та), Акмал Холматов – Риза Айвазов.

Шундан сўнг футболчиларга янги йил муносабати билан қисқа муддатли дам берилди. 3 январьдан Фарғонада иккинчи босқич йиғини бошланади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика