UZ

Сўнгги янгиликлар

06:30АПЛ. "Манчестер Сити" - "Вулверхэмптон" 5:1   0 01:41А Серия. Аллақачон чемпионликка эришган "Интер" А Сериядаги иккинчи мағлубиятини қабул қилиб олди  5 01:23"Жирона" Чемпионлар лигасига чиқди! Жамоа тарихида илк бор еврокубокларда иштирок этади  1 01:00Саудия Арабистони чемпионати. "Ал Насср" ўз уйида йирик ғалабага эришди, Роналдудан хет-трик! Рақиб сафида Ал Бухорий ўйнади  7 00:51Роналду Саудия Арабистони лигасидаги сўнгги 5та ўйинда 3та хет-трик қайд этди  6 00:17"Улар жуда олдинлаб кетишган". Канчельскис Ўзбекистон ва Қозоғистон футболини таққослади  10 23:31"Реал" — Испания чемпионати ғолиби!  28 23:31Ла Лига. "Жирона" ўз уйида камбэк қайд этиб, "Барселона"ни мағлуб этди. Чемпион номи аниқ бўлди  85 23:27АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Вулверхэмптон"ни йирик ҳисобда таслим этди, Холанддан покер!  10 23:12Александр Хомяков: "Бизга чап оёқ етишмади"  11 23:04Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат"  11 22:35Бундеслига. "Штутгарт" - "Бавария" 3:1   3 22:30Бундеслига. "Боруссия Д" - "Аугсбург" 5:1   0 22:29Анчелотти Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди  6 22:15ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0

"Нефтчи" автобуси ёдингиздами? Янгиликлар

"Нефтчи" автобуси ёдингиздами?

"Нефтчи" ўз қадриятларига эга клуб ҳисобланади.

Ёшлигимизда газета саҳифаларида "Нефтчи" жамоасининг узоғини яқин қиладиган "Икарус" русумли автобус суратига тез-тез кўзимиз тушарди. Автобус ўз даврини ўтаб бўлди деган ўйда эдик, йўқ унақа эмас экан.

"Икарус" ҳалиям "Нефтчи" хизматида. Бир неча йиллар давомида асосий таркиб учун хизмат қилган бу автобус ҳозирда "Нефтчи" ўринбосарларини сафар учрашувларига элтмоқда. Қойил қолса арзийди. 

U-21 чемпионатининг 7-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Локомотив" баҳсига фарғоналиклар мана шу автобусда Қўқон шаҳрига келишди. Ҳайдовчи билан гаплашганимда, "Ҳа, бу ўша автобус, Худога шукур ҳалиям юрибди" деди. 

- Ака, автобус олинганига қанча бўлди? - қизиқиб сўрайман мен. 

- 1995 йил биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг Фарғона вилоятига ташрифи муносабати билан жамоага шу автобус ҳадя қилинганди. Шундан бери хизматда. Худо хоҳласа, шу воқеагаям 27 йил бўлди.

27 йиллик автобус! Бу орада "Нефтчи" не кунларни бошдан кечирмади, не-не жойларга бориб ўйнаб келмади. Мана шу автобус жамоанинг қувончли ва маҳзун кунларида бирга бўлган, бирга турган ва бирга кўрган.

Муаллиф : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: +25   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика