UZ

Сўнгги янгиликлар

08:21Sofascore. Кечаги учрашувда энг катта баҳо олган футболчи маълум. У Вини эмас!  2 07:49Карло Анчелотти кечаги дурангдан сўнг нималар деди?  5 07:20«Бавария» — «Реал Мадрид» учрашувининг «man of the match» соҳиби маълум  6 06:15 Чемпионлар лигаси 1/2 финал. "Бавария" - "Реал Мадрид" 2:2   1 01:52Голларга бой ўтган баҳсда «Бавария» ва «Реал Мадрид» ўзаро дуранг ўйнади  219 00:59"Интер" чемпионлигини нишонламоқчи бўлган мухлис парадга кўк сигир етаклаб чиқди  3 00:32Жака мураббийликда ўзини синаб кўрмоқчи  0 00:15Жоржиньо "Арсенал" билан шартномани узайтирмоқчи  0 23:48"Барселона" "Реал" собиқ футболчиси билан алоқага чиқди. Мадридликлар уни қайтаришни хоҳламади  2 23:23"Clash of Clans" видеоўйинида Холанд қиёфаси пайдо бўлади  9 23:00ЕЧЛ. "Бавария" — "Реал". Таркиблар маълум  29 22:46Рюдигер: "15 ёшга қадар тўшагимни ҳўллаб чиқардим. Бунинг уяладиган жойи йўқ"  8 22:29Эрон футзал терма жамоаси Бразилияга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказмоқчи  0 22:14"Ланс" марказий ҳимоячиси клубдан кетиши мумкин  4 21:30АПЛ клуби мураббийи клипда суратга тушди  0

"Нефтчи" автобуси ёдингиздами? Янгиликлар

"Нефтчи" автобуси ёдингиздами?

"Нефтчи" ўз қадриятларига эга клуб ҳисобланади.

Ёшлигимизда газета саҳифаларида "Нефтчи" жамоасининг узоғини яқин қиладиган "Икарус" русумли автобус суратига тез-тез кўзимиз тушарди. Автобус ўз даврини ўтаб бўлди деган ўйда эдик, йўқ унақа эмас экан.

"Икарус" ҳалиям "Нефтчи" хизматида. Бир неча йиллар давомида асосий таркиб учун хизмат қилган бу автобус ҳозирда "Нефтчи" ўринбосарларини сафар учрашувларига элтмоқда. Қойил қолса арзийди. 

U-21 чемпионатининг 7-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Локомотив" баҳсига фарғоналиклар мана шу автобусда Қўқон шаҳрига келишди. Ҳайдовчи билан гаплашганимда, "Ҳа, бу ўша автобус, Худога шукур ҳалиям юрибди" деди. 

- Ака, автобус олинганига қанча бўлди? - қизиқиб сўрайман мен. 

- 1995 йил биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг Фарғона вилоятига ташрифи муносабати билан жамоага шу автобус ҳадя қилинганди. Шундан бери хизматда. Худо хоҳласа, шу воқеагаям 27 йил бўлди.

27 йиллик автобус! Бу орада "Нефтчи" не кунларни бошдан кечирмади, не-не жойларга бориб ўйнаб келмади. Мана шу автобус жамоанинг қувончли ва маҳзун кунларида бирга бўлган, бирга турган ва бирга кўрган.

Муаллиф : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: +25   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика